Видео
26 january 2018

МХХ раиси Иноятов Дубайда $12 миллионга уй олдими?

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов Дубайда қиймати 12 миллион доллар бўлган турар жой иншооти қурдиргани ҳақидаги маълумотни Open Source Investigations (OSI) журналистлари 22 январь куни очиқлади.

Бу Яқин Шарқ ва дунёдаги энг йирик эркин савдо зонаси портидан унча узоқ бўлмаган, ëлланма ишчилар учун мўлжалланган беш қаватли бинодир.

Кейинги икки ой ичида OSI Иноятовлар оиласига тегишли бўлган Россия ва Австриядаги мол-мулк ҳамда ширкатлар рўйхатини очиқлади.

OSI таъкидича, «Иноятовлар оиласига тегишли бўлган мол-мулклар рўйхатига эндиликда Дубайдаги 12 миллион АҚШ доллари турадиган иншоот ҳам тиркалган».

«Элтуз» ўзбек мулозимларининг ноқонуний йўллар билан мамлакатдан четга олиб чиқиб кетган бойликлари ҳақидаги мавзуни ëритишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 may 2017
«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди. Унда мобил алоқа операторлари ...
12 january 2026
Қўқон шаҳридаги Истиқбол маҳалласида газ ўчди. 10 кундан бери ўчоқда қайнаётган гранит қозон қорайиб кетди. Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, хонадонларга ...
12 september 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
24 may 2019
Интернетнинг ўзбек сегментини стакан деб қарасак, бу стакан ичида вақти-вақти билан тўфонлар юз бераётганини кузатамиз. Ëки Матбуот агентлиги бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...