Cатира
5 february 2018

Москва Иноятов кўзёшларига ишондими? (видео)

МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди.

У, шунингдек, Иноятовнинг истеъфога чиққан куниёқ Москвага учиб кетгани, Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Бортниковдан паноҳ сўрагани, у ерда ўзи ва яқинларига Мирзиёевдан дахлсизлик берилишини савдолашгани ҳақида «Элтуз» мухбирига интервью берди.

Ишдан кетиши билан унинг аввалига президент маслаҳатчиси, кейинчалик эса сирли бир тарзда сенаторликка «сайланиши» рус матбуоти назаридан ҳам четда қолмади.

Айрим нашрлар МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ишдан кетишини НКВД раҳбари Бериянинг истеъфоси билан тенглаштирди.

«Берия билан таққослаш – бу шунчаки метафора эмас. Ўз раислиги даврида Иноятов МХХни мутлақо НКВДга лойиқ идорага айлантирди», дея ёзди Москвада чиқадиган «Новая газета«.

«Фарғона» нашри президент Мирзиёев Иноятовни жазолашга ҳали тайёр эмаслиги ҳақида ёзди. «Asiaterra» нашри эса МХХни Рустам Иноятов учун мустаҳкам зирҳли «қора қути»га қиёслади.

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилгани ва Мирзиёевнинг МХХни танқид қилгани ҳақида «Ўзбекистон 24» каналида кўрсатув ҳам берилди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Рассом Кирпи Иноятовни ҳимоя истаб Россия КГБ мулозими қўйнига отилган ўзга мамлакат генерали сифатида акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 june 2017
19 июн куни кечқурун президентга шикояти юзасидан Тошкентга, Ички ишлар вазирлигидаги қабулга кетаётганида Сурхандарёлик Каромат Қодирова йулда ушланиб орқага ...
1 april 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
11 february 2025
Маълумки жорий йилнинг 9 февралидан бошлаб мен Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожонов таътилга чиққан эдим ва бунинг сабабларини ҳеч ...
5 december 2019
Тожикистон президентининг ўғли Рустам Имомалининг Душанбе шаҳри ҳокими сифатидаги илк расмий ташрифи Ўзбекистонга тўғри келди. Бу ташриф президент Имомали ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...