Видео
8 march 2018

Имомнинг секс ҳақидаги гапи танқидга учради (видео)

Канадалик ўзбек ҳуқуқшуноси Дилсора Фозилова 8 март куни «Элтуз» канали орқали юнусободлик имом Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг «турк сериалларини кўрган аёллардан гейлар туғилади», деган фикрига муносабат билдирди.

Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматуллоҳ Сайфутдинов 2 март куни турк сериалларини қоралаб, улардаги чиройли эркакларни кўрган аёллар жинсий алоқа пайти уларни тасаввур қилса, бундай аёллардан «ҳаворанг (гей) болалар» туғилади”, деган гапни айтган.

Ўзбек имомининг бу фикри, Фозиловага кўра, бугунги кунда илмсизликдан бошқа нарса эмас.

«Масалан, баччабозлик 14-асрда кўпайиб кетгани, шунингдек, мусулмон давлатларида ҳам қайсидир тарихий даврларда кучайгани тўғрисида маълумотлар бор. Ўша пайтларда, масалан, бизда сериаллар йўқ бўлган, телевизор, телефон, расмлар, рекламалар йўқ бўлган. Лекин бундай ҳолат кенг тарқалган пайтлар бўлиб ўтган», дейди ҳуқуқшунос.

Аёллар эри билан жинсий алоқа пайти турк сериалларидаги йигитларни тасаввур қилади, деган имомнинг яна бир иддаосини Фозилова аёлларга қилинган туҳмат, деб билади.

«Тасаввур қилади, деб биз аёлларга туҳмат қиляпмиз. Агар тасаввур қилиш гуноҳ бўлса, бунинг учун сериал томоша қилиш шарт эмас. Улар кўчада, концертда, интернетда кўрган истаган одамини тасаввур қилиши мумкин, деб ўйлайман», дейди Фозилова.

Фозилова, шунингдек, «Элтуз» нашрига берган шарҳида агар диний институтлар, имомлар, муллалар, бугунги кунда турк сериалларни тақиқлашдан кўра, одамларни фойдали ишларга сафарбар қилганида, балки уларни қўллаган бўлишини билдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 april 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
9 february 2018
Тошкентнинг «Ўрикзор» бозоридан харид қилган «Асл бахт» ширинлиги сифатидан шубҳаланган журналист Малоҳат Эшонқулова 4 февраль куни ўз суриштирувини ўтказди. ...
2 october 2025
Мана, денгиз тубидаги майда тошларни ҳам кўра оладиган ғаввослар пахтага чиқди.  Улар ҳам футболчи, киночи, имом ва фоҳишалар ортида ...
3 november 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...