Cатира
6 june 2018

Рашид Қодиров жиноий иши ортидан 21 шахс қамалгани очиқланди

Республика прокуратурасида ўтган 5 июнь кунги брифингда собиқ бош прокурор Рашид Қодировга қўзғатилган жиноят иши ортидан 21 шахс ҳибсга олингани очиқланди.

Брифингда қатнашган «Kun.uz» журналистининг Рашид Қодиров терговига оид саволига Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Ўролов бундай жавоб берди:

«Тергов жараёнида Қодиров Рашид Ҳамидович томонидан лавозимга тайинлаш, шунингдек, раҳнамолик қилиш, пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолатлари аниқланган. Жиноят иши бўйича ҳозирда 24 нафар шахсга айблов эълон қилинган, шулардан 21 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.»

Собиқ бош прокурорнинг ҳибсга олингани ҳақида «Элтуз» нашри 2018 йилнинг 22 февралида хабар берган эди. Аввалига рад этилган бу маълумотни кейинчалик 24 февраль куни Бош прокуратура расман тасдиқлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 march 2020
Рассом Кирпи
7 may 2019
Ўзбек тилига кириб келган яна бир дурагай сўз ижтимоий тармоқ юзерлари танқидига нишон бўлди. Фейсбук тармоғига қўйилган оддий чинни ...
5 december 2025
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалигида чўпонлик қилиб юрган фуқаро жами 52 бош эчкини ўғирлаганликда айбланди. «Мен хўжалик мулкини ...
15 december 2025
1970 йил 15 декабрда Совет Иттифоқининг «Венера-7» космик аппарати тарихда биринчи марта бошқа сайёра — Венера юзасига муваффақиятли қўнди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...