Асосий мавзулар
22 june 2018

Баҳодир Файз: Туркия Эрдўғондан қутулиши керак

Туркияда 24 июнь куни президент сайлови ўтади. Унда президентликка иқтидордаги Эрдўғондан ташқари Жумҳурият халқ партияси (ЖХП)дан Муҳаррам Инжа ва «Яхши партия»дан Марол Оқшанар номзоди илгари сурилмоқда.

«Элтуз»га интервью берган социолог Баҳодир Файз бу йилги сайловнинг мамлакат тарихида бурилиш ясаши мумкин бўлган муҳим жараён эканини айтади.

«Олдинги сайловларда ким ғолиб келишини тахмин қилиш мумкин эди. Эрдўғоннинг тарафдорлари кўп эди, мухолифат кучсиз эди. Лекин бу сафарги сайлов энг қийин ва олдиндан тахмин қилиниши ҳам қийин», дейди бугунги кунда АҚШда яшаётган, Туркия сиёсатини ичдан билувчи Баҳодир Файз.

Агар Эрдўғон якшанба кунги сайловда 50 фоиздан кўп овоз олса, босқични ютган бўлади, аксинча унинг иқтидорда қолиши қийинлашади. Чунки Туркияда демократик кайфиятдаги партиялар популист Эрдўғонга қарши бирлаша бошлаган.

«Шу боис, Эрдўғон сайловни биринчи босқичда ютишга астойдил интилади. Чунки бу унинг учун ҳам, қолган икки номзодни қўллаётган партиялар учун ҳам том маънода ҳаёт-мамот курашидир», дейди Баҳодир Файз.

Агар Эрдўғон ғалаба қозонадиган бўлса, 2017 йилнинг 16 апрелида ўтган референдумда конституцияга киритилган ўзгартишлар кучга киради ва Эрдўғоннинг ваколатлари кенгайтирилади.

Сўнгги йилларда Туркияда Эрдўғон диктатурасига қарши чиқувчилар нисбатан кўпаймоқда, бироқ ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегментида уни қўлловчилар кўпроқ.

«Бунинг сабабларидан бири – ўзбек зеҳниятидаги диний феноменнинг юқорилиги. Иккинчи бир сабаби – Эрдўғондаги популизм. Туркиядаги озодлик, эркинлик муҳим эмас бизнинг ўзбекистонликлар учун. Уларга демократик линиядаги лидерлардан кўра иймонли бир диктаторни танлаш кўпроқ маъқул келади», дейди Баҳодир Файз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 may 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчиллнинг мазмунан ...
28 december 2025
Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.
4 october 2016
Учкўприк туманидаги 1-МТМ (мактабгача таълим муассасаси) мудираси 29 сентябр куни кечаси пахта теримига бағишланган селектор мажлисига кетаётиб, ҳокимият биноси ...
12 july 2016
У 16 йил фермерлик қилди. Отасининг ҳам суяги далада қотган, қирқ йил давомида пахта етиштириш билан шуғулланган. Аввал отасига, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...