Асосий мавзулар
26 june 2018

Дилмурод Саййид: Аёлим ва қизим автоҳалокати сабаблари очиқлансин

Ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид қамоқдалигида уни кўришга бораётган пайти автоҳалокатга учраган қизи ва рафиқаси иши юзасидан 25 июль куни бош прокурор Отабек Муродовга очиқ хат ёзди.

«Мен шикоятимда бешта жиҳат ҳақида ёзгандим: Авариядан олдин прокуратура ходимлари томонидан 5 яшар қизимга авариядан олдин қилинган ҳаракат, нимага уларга чора кўрилмаган, аёлимга тегишли сим карта орадан икки кун ўтиб, воқеа жойидан 200 км наридаги «Далный лагер» деган жойдан топилган, аёлим олиб келаётган ҳужжатларнинг кўп қисми йўқолган, кейин воқеа содир бўлган жойда ГАИ ходимиман дея қўнғироқ қилган шахснинг кимлигига аниқлик киритилган эмас…», дейди Дилмурод Саййид «Элтуз» нашрига берган интервьюсида.

Очиқ хатида у яқинларининг сирли ҳалокати юзасидан прокуратурага йўллаган шикоятига олган жавобидан қониқмаганини билдирган.

«Бу нарса янги иш сифатида ўрганилиши керак эди. Уларнинг жавоб хатида гўё мен улардан товон пули ундириш ҳақида ёзган бўлиб чиқяпман», дейди ҳуқуқ фаоли.

Фожеа 2009 йилнинг 5 ноябрида юз берган. Қамоқдаги Дилмурод Саййидни кўргани кетаётган яқинлари ўтирган енгил автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида рафиқаси Жуманова Барно ва вояга етмаган қизи Саидова Руҳшона ҳалок бўлган эди.

«Масалан, мен бу ерда уюштирилган деган фикрдан йироқман, лекин улар уюштирилмаганини ҳам исбот қилиб бера олишмаган…», дейди ҳуқуқ фаоли «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Шунингдек, Дилмурод Саййид бу хатни ёйинлашдан мақсади прокуратурани ёпиқ қолаётган иш тафсилотларини очиқлашга, қонунни ҳурмат қилишга чақиришдан ташқари, воқеага жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳам эканини айтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 may 2022
Андижоннинг Қўрғонтепа тумани буюм бозори вилоятнинг бошқа бозорларига нисбатан анча ҳамёнбоп ва гавжум. Шу боис, йўли узоқ бўлса-да, бошқа ...
10 march 2020
– Ўтиринг, братан, ўтиринг. Биламан, ҳозир кайфиятингиз осмондаги юлдузлардан ҳам юқорида турибди. Бунинг сабаби, сизнинг ашаддий душманингиз бўлган “қассоб” ...
15 march 2023
Ўзбекистон калимасини тарихга киргизиб, бу давлатнинг илк раҳбари бўлган Хўжаев сиймосини тарихдан ўчиришга уриниш кейинги йилларда изчил тус олгани ...
17 august 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман. МC: Ничиксизлар Ҳўжкбрри, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...