Асосий мавзулар
3 july 2018

Гаров эвазига Тошкентга қайтган Баҳромовлар ДХХ ҳибсхонасида қолишмоқда

Тошкент тумаин ҳокимлиги кафолати билан Туркиядан қайтгач, 26 июнда ҳибсга олинган йирик тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлар Давлат хавфсизлик хизматининг «Гвардейский»даги ҳибсхонасида қолишмоқда.

Адвокат Фарҳод Турсуновнинг «Элтуз»га билдиришича, 3 июль куни ҳам аҳвол ўзгармаган ва уларнинг олдига яқинлари қўйилмаяпти.

«Кунига икки мартадан прокуратурага боряпман. Жиноят иши келиб тушган, бироқ терговчи ҳали аниқланмаганмиш», дейди Турсунов.

Унинг сўзларига кўра, мижози олдига ҳамон на уни, на қариндошларини қўйишаётгани йўқ. Сўнгги бор Баҳромовларга унинг яқинлари фақат «передача» – кийим-бош ва озиқ-овқат киритишга муваффақ бўлишган.

Турсуновга кўра, Баҳромовларнинг қамоқ жазоси гаров тўлаш шарти билан алмаштирилганидан кейингина улар 7 июнь куни Тошкентга қайтишган эди.

Бироқ дастлаб иш прокуратурага оширилган, кейин тағин Давлат хавфсизлик хизмати терговчиларига қайтарилган.

Ундан кейин эса ДХХ хавфсизлик чораси сифатида уларни ҳибсга олишга қарор берган.

Криминал доираларда «Обид карам» ва «Обид вагон» номини олган Обид Баҳромовнинг Хусан Московский (Ҳусан Зиёмуҳаммедов)нинг шериги экани айтилади.

Бироқ Баҳромовлар билан бирга ишлаган яқин қариндошлари «Элтуз» мухбирига бу гаплар хавфсизлик хизмати ўйлаб топган туҳмат эканини айтди.

Уларнинг айтишича, Баҳромовларнинг кенжаси Равшан 2015 йили 17 йилга қамалганидан сўнг акалари қочишга мажбур бўлишган эди.

2018 йилнинг мартида президентнинг бизнесменларни ватанга қайтариш ҳақидаги гаплари уларни Тошкент тумани ҳокимлиги кафолатини олиш учун ҳаракат қилишларига ундаган.

Айни пайтда Баҳромовлар ноқонуний валюта айирбошлаш, солиқдан қочиш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, пора бериш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларда айбланиб, 15 йилга қамалишлари мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 june 2019
Швед апелляция суди «Исломий давлат» террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга ...
8 december 2020
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ...
25 january 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ишлаган «Эрк», «Муносабат», ТВ ...
26 december 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. Чунки бу шаҳар Саҳара ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...