Асосий мавзулар
16 october 2018

Журналистлар мулкини тортиб олган ҳоким ишдан олинди

Урганч тумани ҳокими Отабек Бекчонов 15 октябрь куни ишдан олинди. Унинг ишини ҳозирги пайтда ҳокимлик мулозими Қудрат Ражабов вақтинча бажариб турибди.

Урганч тумани ҳокими, «Элтуз» нашрига келиб тушган маълумотга кўра, ишда йўл қўйган жиддий хатоси учун ишдан олинган. Шу куни туман прокурори Д.Мадиримовга ҳайфсан берилган.

Шу йилнинг август ойида Урганч тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари 29 яшар Бекзод Абдримов ерга эгалик ҳуқуқини олиб бериш учун пора олганликда айбланиб қамалган эди.

Ишдан бўшатилган Отабек Бекжонов хорижда яшаётган хоразмлик ака-ука журналистлар Бобожоновларнинг уйларини тортиб олиш ҳақидаги қарори билан «Элтуз» мухлисларига яхши таниш.

Урганч туман ҳокими Отабек Бекчонов қарори асосида чиқарилган ижро варақаси

Мулк эгаларига шикоят қилиш муддати ўтиб кетганидан кейин хабар берилган эди.

Ҳозирда журналистларнинг мулкини тортиб олиш ҳақидаги суд қарорини бекор қилиш юзасидан адвокат иш бошлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 august 2020
Лос-Анжелесда жуда қимматга баҳоланган учта инвестиция объекти бир вақтнинг ўзида сотувга қўйилди. Ҳашамдор кўринишдаги ушбу виллалар 5,995 миллиондан 6,495 ...
14 january 2026
Минг чақиримлик йўл ҳам бир қадамдан бошланади.
7 august 2025
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг иккинчи мавсуми бошланди. Вобкент туманида ҳар йили 10-11 лойиҳа ғолиб бўляпти. Ғолиб лойиҳаларнинг аксарияти мактаб ва ...
21 may 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...