Cатира
5 november 2018

Халқаро жиноятчилар рўйхатидаги Ғафур Раҳимов АIBA президенти бўлди

Халқаро Олимпия қўмитаси норозилигига қарамай, 3 ноябрь кунги мажлисида АIBA – Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси 66 яшар Ғафур Раҳимовни президентликка тасдиқлади.

АҚШ Молия вазирлиги рўйхатига «жиноий синдикат» раҳбарларидан бири сифатида киритилган ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов сайловдаги рақиби, уюшма вице президенти Серик Қўноқбоевдан кўпроқ овоз қозониб, AIBA президенти бўлди.

Расмий хабарларга кўра, AIBAнинг Москвада ўтган конгрессида 137 делегатдан 86 таси Раҳимовга, 48 таси Қўноқбоевга овоз берган.

Сайловдан олдин Ғафур Раҳимов жиноят оламига алоқаси йўқлигини исботлашга уриниб, АҚШнинг Around the Rings нашрига берган интервьюсида ўзига қарши «айбловларни  Гулнора Каримова ва унинг гуруҳи» тарқатгани ҳақида билдирган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 march 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
21 april 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
15 march 2021
Рассом Кирпи
2 september 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...