Асосий мавзулар
17 january 2019

ДХХ кирдикорлари ҳақидаги иддаолар

ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, собиқ КГБ мулозимлари билан президент Мирзиёев ўртасида тобора авж олган кўрпаости урушига оид ушбу видеодаги фактлар «Элтуз» нашрига Давлат хавфсизлик хизматида ишловчи алоҳида иккита манбадан келиб тушди. 

11 январь куни етиб келган маълумотларга ва «Элтуз» нашрининг ўз исмларини очиқламасликни лозим кўрган ДХХ ходимлари билан ёзишмаларига кўра, ўтган ой охирида президент Мирзиёев ортидан кузатув ўрнатган ДХХ раисининг биринчи ўринбосари 46 ёшли Жаҳонгир Эгамов ва хавфсизлик хизматининг бу ишга алоқадор яна беш нафар мулозими ҳибсга олинган.

Улар орасида ДХХ Тергов бошқармаси бошлиғи Аброр Абдуллаев ва ДХХ сиртқи назорат тезкор ходими Ботир Ҳакимов ҳам бор.

Хавфсизлик хизмати мулозимларининг қамоққа олинишига Мирзиёев ортидан кузатув гуруҳи ташкил этилгани, шунингдек, уларнинг йирик миқдорда коррупцияга ва қариндош-аймоқчиликка йўл қўйишгани иддао қилинмоқда.

ДХХ текширув бўлими ходими етказган маълумотга кўра, тергов ишини ДХХнинг Ички хавфсизлик ва шахсий таркиб фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Мухтор Мирзиёев олиб бораётир.

Айни иддаолар юзасидан «Элтуз» ҳозирча расмийлар изоҳини ололгани йўқ. Бироқ бу фактларнинг жамоатчилик учун очиқланиши муҳимлигини эътиборга олиб, «Элтуз» олинган маълумотларни нашр этишга ва фильм тарзида тақдим этишга қарор қилди. Таҳририят муқобил маълумотларни тақдим эта оладиганлар билан ҳам гаплашишга тайёр.

Видео: https://youtu.be/C3nkHsS1pb8

Тағин ўқинг
14 january 2023
РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади. МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило. ...
11 march 2019
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари, 4 фарзанднинг онаси, 35 яшар Наргиза Саидованинг фейсбук юзери Ҳаёт Бахтиёрўғли ...
4 november 2025
Кузда кетиб кузда қайтдим совет армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан чақиришганди. Бу эса ноодатий ...
22 april 2023
Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...