Асосий мавзулар
6 february 2019

Швед сиёсатчилари Мирзиёевга ишонч билдиришди

Швециядаги SILK – Швед халқаро либераллар маркази 5 февраль куни ўзбек жамоатчилиги, швед дипломатлари, ҳуқуқ фаоллари ва сиёсатчилари иштирокида «Ўзбекистон қайси йўлдан кетмоқда?» мавзуида давра суҳбати уюштирди.

Швед либерал партияси фаоли Оса Нилссоннинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, у Ўзбекистон президенти Мирзиёевни ислоҳотлар қилиш иштиёқидаги инсон сифатида кўрмоқда.

«Бироқ бунинг учун мухолифат партияларига, ўзгаришларга вақтида жавоб оладиган жамиятга эҳтиёж бор. Биз бу жараённи кузатиб борамиз», дейди швед сиёсатчиси.

Ўзбекистонда Швециянинг элчихонаси йўқ. Дипломатик алоқалар икки давлат элчиларнинг борди-келдисига асосланган. Яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган элчи Ингрид Терсман (Ingrid Tersman) ҳам «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистонда ижобий ўзгаришларга умид борлигини билдирди.

Швед дипломатининг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги муаммолар кўпроқ унга қўшни давлатларнинг манфаатларида кўзга ташланади:

«Албатта, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегаралари ва ўзаро муносабатлари бор. Жанубда Афғонистон билан чегарадош ва айни сабабларга кўра, Россиянинг манфаатлари ва тарихий боғлиқлиги мавжуд. Бундан ташқари, Хитой ўзининг тарихий жўғрофияси ва катта инвестициялари билан кириб келаётгани кўзга ташланади».

Тадбир иштирокчиси, ўзбекистонлик фаол Пўлат Охуновнинг фикрича, умумий хулоса Ўзбекистон ижобий йўлдан кетяпти, деган мазмунда бўлди.

«Лекин бу умумий хулоса. Ҳар бир соҳа – инсон ҳуқуқлари, ахборот воситалари эркинлиги, сиёсий, иқтисодий эркинликлар бўйича, ҳаммасида муаммолар бор. Шу муаммоларни гапирдик», деди Охунов «Элтуз»га берган интервьюсида.

Бироқ шведларда Ўзбекистондаги ўзгаришлар салбий йўналишда давом этишидан жиддий хавотир бор. Диний экстремизмда айбланган ўзбеклар устидан Швецияда давом этаётган судлар, мамлакатга Ўзбекистондан нолегал қочқинлар оқимининг кучайгани айни хавотирларга асос бўлмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 january 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий тармоқлардаги бу ҳақдаги фикр-мулоҳазалар ...
22 december 2020
Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан ...
12 may 2016
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда ...
4 march 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...