Асосий мавзулар
22 february 2019

Жиззах ҳокими нега ҳуқуқ фаолининг уйи деворини бузмоқчи?

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев «Элтуз»га берган интервьюсида шаҳар ҳокимлиги унга қарши даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилгани ҳақида 2018 йилнинг декабрида ўзи кутмаган ҳолда билганини айтди.

Жиззах шаҳри ҳокими Акбар Шукуров имзолаган даъво аризасида Пардаев ўз уйи атрофига девор қуриб, 25 кв. метр давлат ерини ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олгани иддао этилади. Ҳоким суддан деворни бузиш ҳақида қарор чиқаришни сўраган.

«Мен мана шу участкада беш йилдан буён оилам билан яшайман. Уйимни ўзимдаги давлат томонидан тасдиқланган кадастр ҳужжатлари асосида қурганман. Ҳозирги кунда ҳокимлик даъво билан чиқиб судга берган менинг устимдан», дейди Пардаев.

Жиззах фуқаролик суди судьяси Ойбек Шомуродов 2018 йилнинг 17 декабрида Ўктамнинг иштирокисиз шаҳар ҳокимлиги даъвосини қондирди ва деворни бузиш ҳақида қарор чиқарди. Суд, шунингдек, Ўктамга 100 доллар атрофида суд харажатларини ҳам тўлаш мажбуриятини юклади.

Суд мажлисига Ўктамни 17 декабрь куни чақиришганида у Тошкентда ХМТ Бош директори Гай Райдер билан учрашувда бўлган.
Ўктамнинг тасдиғича, шаҳар ҳокимлигининг даъвоси асоссиз ва ер ўзбошимчалик билан ўзлаштирилгани йўқ. Унинг гапини адвокати томонидан олинган давлат кадастри хулосаси тасдиқлайди, расмий хулосада қўзғалмас мулк объектлари айни кадастр ҳужжатлари асосида қурилгани таъкидланган.

Ўктамни судга чақириш учун 14 декабрь куни уйига боришганида у Тошкентда ХМТ Бош директори Гай Райдер билан учрашувда бўлган.

«Бу ерга 11 февраль куни суд томонидан тайинланган комиссия ва суд вакиллари келишди, ер майдонини ўлчаб кўришди ва ҳаммаси кадастр ҳужжатлари асосида қурилганига гувоҳ бўлишди», дея билдиради у.

Ўзининг ҳақлигига ишонган Ўктам суд қарорини бекор қилиш ҳақида кассация шикояти ёзди.

19 февраль куни ўтган иккинчи суд мажлисида Ўктамнинг адвокати шаҳар ҳокимлиги даъвосини рад этувчи ҳужжатларни тақдим этди. Бироқ «барча келтирилган ҳужжатлар даъвонинг асоссиз эканини тасдиқласа-да, суд ҳеч бир қарор қабул қилмади ва мажлисни 26 февралга қолдирди», деди Ўктам «Элтуз» нашрига берган интервьюсида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 january 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
7 december 2015
Омадли бизнесмен ва Ўзбекистондаги илк хусусий банкни ташкил қилган Рустам Усмонов, ўша пайтларда ҳали Тошкентдаги энг олий кабинетларга кира ...
9 may 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи диктатор Путин билан бирга ...
3 may 2017
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда. “Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...