Анонс
9 september 2019

Биздан «жиз-з»: Дўлмали товуқ ва қатламали дўлма

«Элтуз» ҳар ҳафта ўзининг ютуб каналида Швецияда яшаётган ўзбек ошпази Дўстназар Худойназаров билан ҳамкорликда янги «Биздан жиз-з» рукнини бериб боришни режалаштирди.

Бу рукнда нафақат тажрибали ошпазнинг емак тайёрлаш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашасиз, емак баҳона мароқли суҳбатларга ҳам гувоҳ бўласиз.

«Биздан жиз-з»нинг бугунги сонида бирданига икки хил емак – «Дўлмали товуқ» ва «Қатламали дўлма» тайёрлаш сирини ўрганасиз.

Бундан ташқари, хамир учидан қатламали патир ҳам бор.

Масаллиқлар:

Дўлмали товуқ:

Бир бутун семиз товуқ

Саримсоқ – 30 гр.

Қаймоқ – 25 гр.

Помидор қайласи (кетчуп) – 30 гр

Гўшт қиймаси – 100 гр.

Пиёз – 50 гр.

Сабзи – 100 гр.

Гуруч – 40 гр.

Туз ва қорамурч – таъбга қараб.

Дўлма

Қатлама хамир – 100 гр.

Тайёр қийма – 200 гр.

Карам барги – 5 дона

Дўлмали қатлама

Ток барги – 6 дона

Тайёр қийма – 200 гр.

Қатлама хамир – 100 гр.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 april 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
17 may 2017
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига ...
29 march 2021
Бир қанча нуфузли хорижий ташкилотлар Ўзбекистонда яқинда таъсис этилган илк мустақил касаба уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби билан қўшма ...
3 october 2025
Истанбулда ўзбекистонлик қизни бўғизлаб ўлдириб қочиб кетган ўзбек Навоий вилоятида қўлга олинди Бирор ишнинг бошини тутмаган ўзбекистонлик қашшоқ  Акмалжон Рустамович ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...