Асосий мавзулар
21 september 2019

Сумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортди

Сумкасидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун устидан жиноят иши очилиб, терговга чақирилган хоразмлик 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб 20 сентябрь куни терговга бормаслиги ҳақида баёнот берди.

«Элтуз»га етиб келган хабарларга кўра, Маҳмуд Ражабни олиб кетиш учун милиция капитани Бекчанов бошчилигида Хоразм вилояти ИИБ ходимлари келишган. Бироқ шоирнинг маҳалладошлари уни милиция олиб кетишига қаршилик кўрсатишган.

«Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ. Йўқлигини исботлашга тиришдим, лекин фойдаси бўлмади. Президентга уч марта мурожаат ёздим. Республика бош прокурорига, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга қайта-қайта мурожаатлар ёздим.

Булар ҳаммаси кўриб чиқилмади. Кўпчилигига жавоб ҳам берилмади. Ички ишлар ходимлари устма-уст ноқонуний ишлар қилмоқда, лекин мен ҳозиргача ноқонуний иш қилмадим. Бундан кейин қиладиган ишим ҳам ноқонуний бўлмайди. Виждонимга ҳам, давлатга ҳам қарши бўлмайди. Лекин ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.

Конституцион ҳуқуқларимдан фойдаланиб, харқаро ва республика қонунлари доирасида ўзимни ўзим ҳимоя қилишга мажбур бўламан. Энди мен ана шу «жиноят ишини» шу лаҳзадан бошлаб бутунлай рад қиламан. Ички ишлар ходимларининг шу масалада мен билан бўладиган ҳар қандай муомаласидан воз кечаман. Бу масалада уйга чақирув қоғози келса, қабул қилмайман. Биронта ходим келса, қабул қилмайман, гаплашмайман. Бундан кейин шу ишни олиб бораётган терговчи билан ҳам алоқани узаман.

Ўзимни ўзим инсонийлик принципларидан келиб чиқиб ҳимоя қиламан. Чунки бу мени 5 йил қамашга қаратилган, мени кўра олмайдиган бировларнинг иши», деди маҳалладошлари ва видеокамера олдида Маҳмуд Ражаб.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. «Элтуз» нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 october 2018
Мажбурий ижро бюроси томонидан халқдан ундирилган триллионлаб сўм маблағнинг бир қисми аҳолининг зиммасига юкланган асоссиз қарздорлик бўлиши эҳтимоли жуда ...
12 january 2026
Миллатнинг келажаги мактаб остонасидан бошланади. Мактаби бўлмаган миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди.
6 may 2023
2023 йил 3 май, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Германия пойтахтида Германия канцлери ва президенти билан учрашди. Ҳуқуқ фаоллари  эса ...
10 january 2023
Расман тасдиқланмаган хабарга кўра, етти ярим йилга йилга қамалган Жиззах замҳокими ва шериклари муддатидан олдин шартли озод қилинган. (Агар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...