Асосий мавзулар
25 september 2019

Урганч судьяси Маҳмуд Ражаб айбига иқрор бўлганини иддао қилди

Хоразм вилояти телевидениеси 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очиловдан иқтибос келтириб, шоир Маҳмуд Ражабнинг айбига иқрор бўлганини иддао қилди.

«Ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ражабов Маҳмуд ва унинг яқин қариндошлари ўзларининг содир қилган ҳуқуқбузарлигини тушуниб етган ҳолда, айбига иқрорлик билдириб, суддан кечирим сўраб, енгиллик қилишни сўрашди. Суд ишни кўриб чиқиб, бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, Ражабов Маҳмуд ва Оллошукурова Нафосатларга нисбатан қонун санкциясида назарда тутилган 10 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Қолган 15 нафар шахсга нисбатан жарима жазолари тайинланди», дейди судья Дилмурод Очилов ўз интервьюсида.

Бироқ Хоразм вилояти телевидениеси кўрсатувида на суддан бирор лавҳа ва на 10 суткага қамалган шоир Маҳмуд Ражабнинг, на воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурованинг изоҳини бермаган.

Шоир Маҳмуд Ражаб 21 сентябрь куни 6 ойдан буён ўзига бўлаётган босимларга норозилик билдириб, ўзининг мутлақо айби йўқлигини маълум қилган эди:

“Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ. Йўқлигини исботлашга тиришдим, лекин фойдаси бўлмади. Президентга уч марта мурожаат ёздим. Республика бош прокурорига, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга қайта-қайта мурожаатлар ёздим, лекин фойдаси бўлмади. Бугун мен ўз инсоний ҳуқуқларимдан фойдаланиб ўзимни ўзим ҳимоя қилишга мажбурман», деган эди ҳимоясига чиққан қўшнилари олдида шоир Маҳмуд Ражаб.

Бундан ташқари, блогер Нафосат Оллошукурованинг суддаги адвокати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29- моддасига кўра, ёлғиз она бўлгани учун Оллошукуровага нисбатан маъмурий жазо қўлланиши мумкин эмаслигини «Элтуз»га билдирди.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябр куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан бир СМС чиқаришга ҳам улгурган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 january 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
22 september 2020
«Корейс эр» қўшма корхонасида. – Менинг қизимни ҳам посилка келин қилиб Кореяга узат. – Навбатга ёзилинг! Ҳаммага ҳам корейс ...
27 december 2025
Йиртиқ бўз халтадан қилинган бутафора чопонни эгнига ташлаб, қўлига ёғоч ҳасса ушлаб тармоқда ваъзлар қилаётган Африкалик дин тужжори 25 ...
26 may 2018
Фейсбук тармоғида Ҳақиқат кўчаси тугаган жойдаги йўл белгиси машҳур бўлди. Афтидан селфида Тошкент вилоятининг, Янгибозор туманидаги пойтахтга кетадиган йўл ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...