Асосий мавзулар
20 november 2019

Чироқчида яна бир айиқ ўлдирилди

Қашқадарë вилоятининг Чироқчи туманидаги Бешчашма қишлоғида ИЖ русумли ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. «Элтуз»га юборилган видеода «Қизил китоб»га кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб, теридан чиқарилаëтгани акс этади.

Айиқни нимталаëтган одамнинг исми маҳаллий бозор раҳбари Сайдулла Ботиров экани иддао қилинди. Видеодаги ҳолат қачон бўлгани ҳақида эса «Элтуз»да маълумот йўқ.

Бундан олдин Чироқчи тумани Лангар маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тутли қишлоғи турғуни Қаҳрамон Сулаймонов ҳам ИЖ-17 русумли милтиқнинг 16-калибрли ўқи билан айни турга кирувчи ёввойи айиқни отиб ўлдирган эди.

Йил бошидан бери Ўзбекистонда учта айиқ ўлдирилгани «Элтуз»га маълум.

Наманган вилоятининг Чуст тумани Ғова қишлоғида 14 октябрь куни вазни 300 килоли қўнғир айиқ отиб ўлдирилди.

Ғова қишлоғида ўлдирилган айиқ Ўзбекистон бўйлаб бор-йўғи 250 тача бўлган, мамлакат «Қизил китоби»га киритилган қўнғир айиқларнинг (лотинча Ursus arctos isabellinus) бири эди.

Ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг уйида унинг ўзи отиб ўлдиргани айтилган иккита қўнғир айиқ ичига сомон тиқилиб тургани акс этган видеони «Элтуз» ўтган ой ëйинлаган эди.

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат ҳолатлари ҳақида матбуотда кунора хабарлар пайдо бўлмоқда. Ўтган ойда Тошкентда тирик итнинг бошига бензин сепиб ëқиб юборишган эди.

Тошкент шаҳри ИИББ итнинг устига бензин сепиб ёқиб юборган ватандошлар шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Термиз шаҳри ҳокимлиги 2019 йилнинг 25 октябрь куни маҳаллий матбуотда чиқиш қилиб, дайди ҳайвонларга қарши кураш бошлаганини айтди.

Термиз шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқотиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 672 та қаровсиз дайди ҳайвон ўлдирилган.

Аввалроқ Бухорода 10 мингга яқин дайди ва қаровсиз ит-мушук йўқ қилингани тармоқдаги ҳайвонсеварларнинг ғазабли муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Eltuz.com

eltuz.com
Тағин ўқинг
22 june 2018
Туркияда 24 июнь куни президент сайлови ўтади. Унда президентликка иқтидордаги Эрдўғондан ташқари Жумҳурият халқ партияси (ЖХП)дан Муҳаррам Инжа ва ...
2 june 2020
«– Ака, ёмон боқибеғамсиз-ей, нега шуни дарҳол айтмай, чўзиб ўтирдингиз? Энг ёмони, шундай ажойиб хабарни ҳеч нарса юз бермагандай, ...
20 march 2023
16 мартга белгиланган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти 27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 ëшга тўлиши арафасида бўлади.
14 december 2022
Ўзбекистондаги энергетика соҳасидаги абсурдликлар, путиноид ўрисқуллар ва дин тужжори толибон каллаларнинг қора фонида Америка олимларидан дунёни севинтирувчи бир хушхабар.  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...