Асосий мавзулар
5 february 2020

Тошкент коронавирус ўчоғидан келганларни кутиб олмоқда

Хитойнинг Ухань шаҳридан учган Uzbekistan Airways авиаширкати учоғида келган 84 нафар йўловчи 5 февраль куни Тошкент аэропортида ҳимоя воситалари билан қуролланган тиббиёт ходимлари томонидан кутиб олингани расмий матбуотда кенг ёритилди.

4 февраль куни Uzbekistan Airways учоғида Хитойдан Ўзбекистонга қайтган 250 нафар йўловчи 14 кунлик карантинга жойлаштирилгани ҳақида нашрларда хабарлар берилган эди.

Айни пайтда Хитой аэропортлари ўзбеклар билан тўлиб кетгани, уларни қайтариш учун учоқлар етишмаётгани ҳақида «Элтуз»га хабарлар келмоқда.

“Элтуз” мухбири билан мессенжер орқали боғланган Пекин аэропортидаги йўловчининг айтишича, 5 февраль куни соат тунги 24.00 да Тошкентга 250 йўловчи билан яна бир рейс учиши кутилмоқда, аэропортда эса Хитойнинг турли шаҳарларидан келган 500 нафар атрофида ўзбекистонлик қолмоқда.

Бундан аввал, 1 февраль куни Youtube тармоғида Тошкент аэропортида Хитойдан келаётган йўловчилар текшируви юзаки, яъни тепловизор ускуналари орқали амалга оширилаётгани, дорихоналарда эса юзга тақиладиган оддий ниқоблар йўқлигидан шикоятлар ортгани ҳақида видео тарқалган эди.

Кейинчалик, 4 февралга келиб, Хитойдан қайтган йўловчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари кийган тиббиёт ходимлари томонидан қарши олингани, йўловчилар махсус пуркагич (пульверизатор) ускунаси орқали ўтказилгани республика телевидениеси орқали намойиш этилди.

5 феврал куни эрталаб олинган сўнгги маълумотларга кўра, 2019-nCov (коронавируснинг қайд қилинган расмий номи) юқтирилиши билан боғлиқ 24363 ҳолат қайд этилган, 490 нафар одам ўлган, тағин 23260 нафар шахс вирус юқтиргани шубҳаси остида қолмоқда.

30 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пневманиянинг тарқалишини халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат сифатида тан олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 april 2020
Нацистлар Германияси иттифоқчиси, янги Рим империясини қуриш ғоясини илгари сурган Европанинг сўнгги диктаторларидан бири, дуче (доҳий) Бенито Муссолинининг ўлими ...
6 february 2018
Истанбулдаги Отатурк қўналғасида 1 кило 75 грамм қорадорини Тошкентга олиб кетаëтган 35 яшар Ўзбекистон ватандоши С.К ушланди. Туркиядаги «Ҳуррият» ...
2 march 2017
27 феврал куни Тошкентдаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин ҳалокати акс этган видео қўйилди. Бунда пиёдалар йўлагига парковка ...
20 may 2019
Андижон шаҳрида 16 май куни вилоят фаоллари ва президент Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Бўз тумани ҳокими Иномжон Мадалиев туман номини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...