Cатира
9 june 2020

«Шўрданак» актёрлари ДАН ходимларидан кечирим сўрашди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий сайти 8 июнь куни “Шўрданак” кўрсатуви муаллифларининг ДАН ходимларидан кечирим сўрагани акс этган видеороликни эълон қилди.

Видеороликда ДАН ходимларининг ижтимоий тармоқларда ҳажв қилиниши эски совет тарғиботи руҳида кескин қораланади. Шунингдек, ДАН ходимларини ҳажв қилган “Шўрданак” актёрлари ўз ишларидан ўта пушаймонда эканликларини, “бу ишнинг бошқа қайтарилмаслигини” билдиришади. 

“ДАН ходимлари ҳақида илгари яхши, чиройли нарсалар қилганмиз, Лекин шу сафар хато ва камчиликларга йўл қўйдик. Қайсидир маънода шу касб эгалари ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигимиз бизга панд берди. Бу хатоликлар учун пушаймондамиз, афсусдамиз”, дейди, жумладан, актёр Чўлиев.

Ҳамкасбининг тазаррусини “Шўрданак” актёри Дониёр Ҳасанов давом эттиради. У ДАН ходимларининг ҳажв қилинишини “ижодий гуруҳнинг фожеаси”, дея атайди.

“Шу йигитлардан бирортаси билан юзма-юз келиб қолганда бўладиган ҳолатдаги хижолатликдан ҳозирдан ич-этимни еяпман”, дейди Дониёр Ҳасанов.

Видеороликда ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид ҳолатлар акс этган видеотасвирлар, фотосуратлар ва мақолалар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан мунтазам назорат остига олингани, ҳолатлар юзасидан ходимлар томонидан мунтазам текширувлар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилаётгани билдирилган.

Айни пайтда  “Элтуз” Ички ишлар вазирлигини ҳажв қилмаслик мажбуриятида бўлмаган рассом Туз ва унинг ҳамкасблари ўзбек милицияси ҳақидаги чизган ҳажвий суратлар тўпламини эътиборингизга тақдим этади.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 march 2020
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19)ни юқтирганлар сони, куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, ...
13 december 2019
Таниқли мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президентни популизмда айблади. Популизм нима ўзи? Популизм лотинча populus, яъни халқ деган маънони беради.  Халқнинг олдига чиқиб, ...
3 february 2018
Президент Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ишдан олишидан сал аввал унинг икки ўринбосари ва ...
31 august 2025
Кринж концертда Мадвазирдан тортиб яқинда памперсдан гаршўкка ўтирган болагача «Янги Ўзбекистон» ҳақида ашла айтди.  Хўш, бунинг нимаси ёмон? Сиёсий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...