Асосий мавзулар
23 september 2020

Коррупция сабаб мактаб директори ўзини осди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. Ҳожатхонада арқон сиртмоққа осилган жасадни иккита ёш бола кўриб қолган ва катталарга хабар берган.

Воқеа гувоҳларининг Nasaf-news ТВ каналига билдиришича, марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида Китоб тумани халқ таълими бўлими мудири Авлоқул Авлаевни айбламоқда. 

Марҳумнинг яқинлари иддао қилишича, мактаб директори бўйнидаги 1500 доллар қарзини тўлай олмаганидан қийналиб ўзини осган. Улар бу пулни мактаб директори туман халқ таълими бўлими раҳбарларига пора сифатида беришга мажбур бўлганини билдиришган.

Марҳум ўлимидан олдин бир нечта хат қолдирган. Уларнинг бирида ҳамкасбларини ҳар қандай шароитда коррупцияга йўл қўймасликка чақирган.

«Мактабда ўтирган «тўнкалар» ҳам қимирласин. Кимлигини билдингиз. Ўшаларга яратгандан инсоф тилаб қоламан. Халқнинг боласининг кўзини ўймасин. Сизлардан ҳам илтимос», дея ёзган директор ўзининг ўлим олдидан ҳамкасбларига қолдирган сўнгги хатида.

Мактаб директорининг ўлими олдидан қолдирган хати

Мактаб қоровули Ҳусниддин Эргашев хатни директор ўз қўли билан ёзганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, Турдиев ўз жонига қасд қилган куни мактаб қоровулидан туман халқ таълими кадрлар бўлимига аризасини элтиб беришни сўраган.

Ҳусниддин Эргашев (мактаб қоровули): Эрталаб келувдим. У менга «сизга иш бор, манови хатни оласизда районо кадрлар бўлимига элтиб берасиз», деди….

Воқеа юзасидан марҳумнинг яқинлари ва ҳамқишлоқлари 2020 йил 8 сентябрь куни Китоб тумани прокуратурасига мурожаат қилиб, Турдиевнинг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлганларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрашган.

Барно Турдиева (марҳумнинг опаси): «Менга у, опа халқ таълими мудири Авлаевга 1 ярим минг доллар берганман, мактабдан бўшасам шу пулни қайтариб берармикин, деган. Мен унга, ким сенга пул олганман деб айтади, мактабдан бўшама, деб айтдим. Россия очилса, кейин мактабдан бўшайсан, бориб ишлаб келасан, қарзларингни тўлайсан, дедим…».

Прокуратура хабарига кўра, туман халқ таълими бўлими, ИИБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳаракатига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 january 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Eltuz.com
22 may 2019
Малика Собирова 1942 йилнинг 22 майида ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб, ëшлигидан нафосатга ...
28 december 2025
Reuters агентлигининг МАГАТЭга таяниб хабар беришича, Россия ва Украина Запорожье АЭС ҳудудида электр узатиш тармоқларини таъмирлаш учун маҳаллий ўт ...
25 november 2025
1993 йилнинг охири ва 1994 йилнинг бахорида кўп воқеалар бўлиб ўтди. Ўғуз Салим Бойжоннинг таклифи билан, унга маслаxатчи бўлиб, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...