Асосий мавзулар
19 october 2020

Cобиқ ҳоким: Президентнинг кадрлар сиёсатига эътирозлар

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь кунги чиқишида раҳбарлар уйма-уй юриб, ишсизлик муаммосини ҳал қилишлари кераклиги ҳақида гапирди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассиси ва собиқ туман ҳокими 70 яшар Исмоил Оспанов ўзининг навбатдаги видеосида президентнинг бу топшириғини киноя остига олади:

“Одамнинг кулгиси келади. Бу бажарилмайдиган нарса-ку, Шавкат Миромонович. Мана, оиламизда тўртта одам бор, иккитаси ишсиз. Нима иш беради, масалан? Тайёр иш жойи борми қишлоқда?

Масалан, президент Мирзиёевнинг кейинги чиқишларидаги «кадрлар масаласи қийнайди», деган гапини олайлик. Нимаси қийнайди? Ўзимизда кадрлар йўқ, дейди. Бундай олганда, ҳақорат-ку бу. 35 миллионлик аҳоли ичидан керакли кадрларни топа олмаётган экан», дейди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

Унинг фикрича, президент юқори лавозимларга лаёқатсизлиги туфайли илгари бўшатилган раҳбарларни қўймоқда ва бу на бозор сиёсатига, на бошқа сиёсатга тўғри келмайдиган ҳолат.

«Мана, жуда яхши биласизлар, бош вазирнинг сув ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари одамларга зўравонликлар қилиб, жуда машҳур бўлиб кетувди. У ердан ишдан олиб битта туманга қўйди. У ерда озгина ишлагач, яна Қашқадарё вилоятига ҳоким қилиб қўйишди. Энди шунақа мисоллар жуда кўп», дейди собиқ ҳоким.

Оспановнинг эътирозига кўра, президентнинг баёнотлари популизм ва бажарилмайдиган топшириқлардан иборатдир.

«Оддий популизм деймиз буни. Кадр йўқ. Тўртта-бешта одам бор президент атрофида. Мен айтишим мумкин, қишлоқ хўжалигини қишлоқ хўжалигидан умуман хабари йўқ одамлар бошқаряпти. Маорифдаям шунақа, соғлиқни сақлашдаям шунақа. Милиция, прокурорларнинг қандай ишлаётганини биз биламиз», деди у.

Бундан илгари «Элтуз» каналида чоп этилган бир қанча видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, ерларнинг амалдорлар томонидан ўзлаштирилиши, давлат ҳокимияти ва қишлоқ хўжалигининг кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 september 2021
Ўзбекистоннинг “Orient Group” компанияси билан боғлиқ бир йиллик тергов иши шуни кўрсатдики, унинг Ўзбекистон президенти билан оилавий алоқаси мавжуд ...
2 april 2021
Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилиб, президентни ҳақорат қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноят сифатида белгиланди. Президент Шавкат ...
23 march 2016
Вазирлик вакилининг айтишича, иш берувчи ходимдан унинг хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, ...
22 april 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...