Асосий мавзулар
5 january 2021

Бўка туманидаги мактаб ўқувчилари эски дала шийпонида дарс ўқимоқда

Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 49-умумтаълим мактаби ўқувчилари мутлақо шароити йўқ эски дала шийпонида ўқишмоқда.

Бу ҳақда бўкалик фермер ва фаол Анвар Қиличев 2020 йил 14 декабрь куни тасвирга олиб тарқатди.

Видеода совуқ синфхоналарда ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг қалин қишли кийимларда дарс ўтаётгани акс этган.

“Мактабда иссиқлик таъминоти йўқ. Спорт зали йўқ. Ошхона йўқ. Ҳожатхонада қўл ювиш учун сув ҳам йўқ”, дейди Қиличев.

Айни видеони тасвирга олгани учун тошкентлик фаол Анвар Қиличевни  туман халқ таълими бўлими судга берган.

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевага кўра, Қиличев мактабдаги аҳволни тасвирга олиш билан ўқув машғулотларига халақит берганликда айбланмоқда.

Бундан илгари «Элтуз» Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи туманининг Олмазор қишлоғида жойлашган 61-мактаб ўқувчилари  хароб аҳволдаги бинода дарс ўтаëтгани акс этган видеони эълон қилган эди.

“Элтуз”га тақдим этилган видеода бешинчи ва еттинчи синфларга дарс ўтилаётган ҳолат тасвирланганди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бўлими ушбу видеони уюштирилган, дея баҳолади. Расмийлар ўз айбларини тан олиш ўрнига, “бу монтаж”, дея расмий баёнот беришди.

Ундан ҳам олдин “Элтуз” Энамяхши қишлоғидаги мактаб билан Тошкентдаги супер таъмирланган мактабни солиштириб видео қилган эди.

Мазкур мактабдаги аҳволни танқид қилган собиқ депутат Қобил Дўсовни халқ таълими вазири Шерматов судга берди.

Мактаблардаги аҳволни яхшилаш ҳақида ўйлаш ўрнига халқ таълими мулозимлари бу шароитларга эътибор қаратган фаолларга босим ўтказишда давом этишмоқда.

«Элтуз» навбатдаги ҳолат – Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 49-умумтаълим мактабидаги аҳвол юзасидан  Ўзбекистон халқ таълими вазирлигидан жавоб кутади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2026
Сиз қила олмайдиган нарсалар, қила оладиган ишларингизга халақит беришига йўл қўйманг. 
18 january 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир пойга. Гадоликни тарғиб этганлар ...
26 may 2022
Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни ...
8 august 2016
«Ҳуррият» газетасида (03.08.16) чоп этилган «Жамиятни ҳалокатдан қутқарувчи куч» сарлавҳали мақолада Чор Россияси ва шўролар даврида халқимизнинг маънавий бойликларини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...