Асосий мавзулар
18 may 2021

Самарқандда «ГАИ» бошлиғи машинасига сигнал чалган ҳайдовчи жазоланди

Самарқандда «Дамас» автомобили ҳайдовчиси ИИБ ходимининг ўтиш йўлини тўсиб тўхтаган, давлат рақами 828 VSS бўлган машинасига сигнал бергани учун жазоланди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилди.

Тармоқда тарқалган видеода акс этган воқеа, «Элтуз»га маълум бўлишича, 8 май куни эрталаб Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги содир бўлган.

Ҳайдовчи асосий йўлга чиқиш учун машиналар ўтиб кетишини кутиб турганида, давлат рақами 828 VSS бўлган оқ рангли «Ласетти» автомобили келиб, унинг йўлини тўсади. Ҳайдовчи унга сигнал беради.

Автомобилдан тушган ИИБ ходими фуражкасини намойишкорона кияркан, орқадан изма-из «Нексия» машинасида етиб келган бошқа бир ходимга “Бунга чора кўр”, дея буйруқ бериб, нари кетади.

“Катталар келяпти. Номерни танимайсанми”, дейди “ҳайдовчига чора кўриш”ни бошлаган ИИБ ходими.

Ўзини “ГАИ начальниги Мақсуд Тоғаевман”, дея таништирган ходим «Дамас» ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўрайди. Ҳайдовчи сабабини сўраганида Тоғаев “ейман!” дея жавоб беради.

“Ўпкангни босиб ол ким бўлсанг ҳам!” дейди машинани жарима майдончасига олиб кетаётган ИИБ ходими «Дамас» ҳайдовчисига.

“Начальник экан, сигнал бериш мумкин эмас. Уйимиздан ҳам чиқолмаймиз энди!” дейди  «Дамас» ҳайдовчиси машинасини жарима майдончасида қолдираркан.

«Дамас» автомобили видеорегистраторига ёзилган, ИИБ ходимлари қўполлиги акс этган видеода туман ЙҲХБ бошлиғи Мақсуд Тоғаевга “Бунга чора кўр!” деб буюрган ходимнинг кимлиги «Элтуз»га ҳозирча номаълум.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 march 2017
27 феврал куни Тошкентдаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин ҳалокати акс этган видео қўйилди. Бунда пиёдалар йўлагига парковка ...
8 january 2026
Бизга Бизнес-Омбудсман томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам тақдимнома ва огоҳлантириш бераётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмоқда, маслаҳат беришни сўрашмоқда. Бизнинг ...
19 january 2016
Чойхона оши Майхона оши Тўйхона оши Наҳор оши Таъзия оши Пайшанбаю якшанба оши Шундай ўтар рўзу рўзгорим Нарироқда ҳўв ...
23 october 2017
Ўзбекистон парламенти спутник ликобчаларини ўзбошимча ўрнатишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда 12 октябр куни ЎзА агентлиги хабар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...