Асосий мавзулар
18 may 2021

Самарқандда «ГАИ» бошлиғи машинасига сигнал чалган ҳайдовчи жазоланди

Самарқандда «Дамас» автомобили ҳайдовчиси ИИБ ходимининг ўтиш йўлини тўсиб тўхтаган, давлат рақами 828 VSS бўлган машинасига сигнал бергани учун жазоланди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилди.

Тармоқда тарқалган видеода акс этган воқеа, «Элтуз»га маълум бўлишича, 8 май куни эрталаб Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги содир бўлган.

Ҳайдовчи асосий йўлга чиқиш учун машиналар ўтиб кетишини кутиб турганида, давлат рақами 828 VSS бўлган оқ рангли «Ласетти» автомобили келиб, унинг йўлини тўсади. Ҳайдовчи унга сигнал беради.

Автомобилдан тушган ИИБ ходими фуражкасини намойишкорона кияркан, орқадан изма-из «Нексия» машинасида етиб келган бошқа бир ходимга “Бунга чора кўр”, дея буйруқ бериб, нари кетади.

“Катталар келяпти. Номерни танимайсанми”, дейди “ҳайдовчига чора кўриш”ни бошлаган ИИБ ходими.

Ўзини “ГАИ начальниги Мақсуд Тоғаевман”, дея таништирган ходим «Дамас» ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўрайди. Ҳайдовчи сабабини сўраганида Тоғаев “ейман!” дея жавоб беради.

“Ўпкангни босиб ол ким бўлсанг ҳам!” дейди машинани жарима майдончасига олиб кетаётган ИИБ ходими «Дамас» ҳайдовчисига.

“Начальник экан, сигнал бериш мумкин эмас. Уйимиздан ҳам чиқолмаймиз энди!” дейди  «Дамас» ҳайдовчиси машинасини жарима майдончасида қолдираркан.

«Дамас» автомобили видеорегистраторига ёзилган, ИИБ ходимлари қўполлиги акс этган видеода туман ЙҲХБ бошлиғи Мақсуд Тоғаевга “Бунга чора кўр!” деб буюрган ходимнинг кимлиги «Элтуз»га ҳозирча номаълум.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 september 2019
Шу йилнинг 6 сентябрь куни Асака туманидаги тез ёрдам бўлимига келтирилган беморнинг яқинларидан бири шифокорни калтаклади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
17 november 2020
Тошкентнинг шовқин-суронидан қишлоғимнинг сокин ва чанг кўчалари томон сафарга отландим. Йўллар ўйдим-чуқур. Узо-о-о-оқ йўл юракни оздириб юборади. Камига ёмғир ...
11 july 2017
3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...