UzPoster
14 february 2022

Онлайн зўровонликка қарши видеоролик

Интернет технологиялари ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда: қаерда бўлмасин, улар бизга ахборот олиш, маълумот алмашиш ва мулоқотга кириш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, онлайн зўравонлик глобал миқёсда авж олди. Бу эса бутун дунёдаги ҳар бир жамият ва иқтисодиёт учун жиддий оқибатларга олиб келадиган муаммога айланмоқда. Элтуз Марказий Осиёда меҳнат ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси томонидан тайёрланган видеороликни эътиборингизга тақдим этади.

Онлайн зўравонлик нима?

Безорилик, ҳақорат, туҳмат, нафратга ундаш, жамоатчилик орасида қоралаш, таъқиб қилиш, шахсий маълумотларни ўғирлаш ва фойдаланиш, интим тасвир ва видеоларни тарқатиш, жисмоний ёки жинсий зўравонлик таҳдидлари.

Виртуал зўравонлик ростдан ҳам мавжуд бўлиб, қурбонларнинг ақлий ва жисмоний фаровонлиги учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳолат шаҳснинг ўзига хурмат ва ишончига путур етказиб, ижтимоий яккаланиш ва иқтисодий зарар, шунингдек, руҳий тушкунлик ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келади.

COVID-19 пандемияси давомида аёллар ва қизлар интернетдан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ фойдаланмоқда, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳам ўз навбатида интернетга ўтиб, интернетни адоват маконига айлантирмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, онлайн зўравонликнинг асосий қурбонлари ёш аёллар ва қизлар бўлиб қолмоқда. Интернетдаги зўравонлик сўз эркинлиги, хавфсизлик ва дахлсизлик ҳуқуқини чеклайди. Бундай воқелик ҳаётимизда аниқ учраяпти ва у билан курашиш керак.

Аёлларга қарши онлайн зўравонлик инсон ҳуқуқларининг бузилиши, камситиш ва жинсга асосланган зўравонлик шаклидир. Бу аёлларнинг технология ва интернет майдонига киришини чеклайдиган жиддий тўсиқдир.

Хираликка асосланган таъқибга қарши биринчи қонун 1990 йилда АҚШнинг Калифорния штатида қабул қилинган. Бу каби қонунлар дунёнинг барча қитъаларида мавжуд.

Кўп мамлакатларда онлайн таъқиблар жиноят ҳисобланади. Ҳар бешинчи интернет фойдаланувчиси онлайн зўравонлик самарали тергов қилинмайдиган мамлакатларда яшайди.

Аёллар атрофдагилардан ноўрин муносабат бўлишидан қўрқиб, онлайн таъқиб ҳақида хабар бермасликни афзал биладилар.

Агар интернетда таъқиб ёки хираликка дуч келсангиз, муаммоингиз билан ёлғиз қолманг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат қилинг, улар сизга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатади.

Агар онлайн таъқиблар сизнинг касбий фаолиятингиз билан боғлиқ бўлса, албатта иш берувчингизни хабардор қилинг ёки касаба уюшмасига мурожаат қилинг.

Онлайн алоқа ҳамма учун хавфсиз бўлиши керак.

Видеоролик Марказий Осиёда меҳнат ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси томонидан тайёрланган.

Элтузнинг Youtube каналида: https://youtu.be/Z-yNNRnVufI

Тағин ўқинг
22 june 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел бўлишини oрзу қилaрдик. Биз ...
27 january 2021
«Элтуз» қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильмда бульдозер дарахтзорни суриб ташлайди ва ўрнида ҳашамдор сарой пайдо ...
3 july 2017
1-июлдан Ўзбекистонда интернетга расмий руҳсатсиз клип қўйиш тақиқланди. Озодбек Назарбеков ёшлар каналига рахбар бўлди. «Камолот» ҳаракати тугатилди. «Ёшлар иттифоқи» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...