Асосий мавзулар
8 march 2022

Мухтор Аблязов: «Етиб келдик! Путин Қозоғистонни ҳам олмоқчи»

Қозоғистон мухолифати лидери Мухтор Аблязов Фейсбук саҳифасида 7 март куни Россия коммунистлари лидери Зюгановнинг навбатдаги шовинистик чиқиши ортидан қуйидаги фикрни билдирди.

«Путин афтидан вабанк ўйин бошлади. У Украина билан уруш тугашини кутмоқчи эмас. Путин яқин орада Қозоғистонни ҳам қўлга киритмоқчи. Хуллас, етиб келдик…

Ҳеч қандай Евроосиё иттифоқига кириш ҳам ёрдам бермади, балки Назарбоев ва Токаевнинг хиёнаткорона сиёсати мамлакатимизни босиб олиш қарорини тезлаштирди.

Биз таслим бўламизми ёки украинлар йўлидан борамизми?» деди Мухтор Аблязов. @eltuz

Зюганов Қозоғистон шимолида аксарият руслар яшаши ва қозоқ мактабларида рус тилида дарслар ўтилмаслиги ҳақида гапирган, бунга қарши Россия ҳукумати кескин чоралар кўриши кераклигини билдирган:  

«Шу боис, мен бугун бу масалани Путин, расман бизнинг ҳукуматимиз Давлат  Думасига олиб чиқиши ва бир қатор масалалар муҳокама қилиниши шарт. Биринчи навбатда, бизнинг рус миллатига мансуб аҳолимизни ушбу республикадаги бундай ўзбошимчаликдан ҳимоя қилиш керак. У ердаги бизнинг объектларимиз – Бойқонурдан тортиб, уран қазиб олишга ва қурол ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналаримизгача ишончлик ҳимоя қилиниши учун ҳамма керакли ишларни қилиш керак. Бунинг учун Қозоғистон рахбарияти билан гаплашиб, қатъий чоралар кўриш юзасидан қарорга келиш керак. Бу чоралар бизга тегишли ҳавфсизликни таъминлаши керак. Ҳам тилга оид, ҳам маданий, ҳам маънавий ва масала зудлик билан ҳал қилиниши керак», деган Россия коммунистлари етакчиси.

Зюгановнинг бу гаплари Россиянинг Украинадаги урушига қарши  Қозоғистонда бошланган намойишлар ортидан янгради. Ундан олдин Қозоғистонни, шунингдек Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам Россиянинг губерниялари сифатида қўшиб олиш ғоясини яна бир рус шовинисти ЛДПР лидери Жириновский илгари сурган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 may 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 23-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз»нинг ...
11 march 2021
11 март куни жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий устидан суд бошланди. Сатторий товламачилик, туҳмат ва ...
23 november 2025
Вашингтон марказида Дональд Трамп сиёсатига қарши акциялар бўлиб ўтди. Намойишчилар АҚШнинг янги «тинчлик режаси»ни Киевга қўйилган ультиматум ва Путин ...
18 october 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...