Асосий мавзулар
3 october 2022

ИИБ ходимлари пахтани топширмаган фермерни калтаклади

2022 йил 28 сентябрь куни Пайариқ тумани “Яккасарой” ММТП ҳудудидаги “Оққуш замин даласи” фермер хўжалигига тегишли пахта эгасининг розилигисиз мажбурий тарзда олиб кетилди. Боз устига, пахтанинг эгалари калтакланди.

Маълум бўлишича, фермер хўжалиги ишчиси Достон Эсиргапов хўжалик даласида терилган пахтани учта тиркамага ортиб, “Пайариқ кластер” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктига олиб борган.

Аммо лабораторияда пахтанинг нави паст баҳолангач, Эсиргапов уни тозалаб қайта топшириш мақсадида фермер хўжалиги раиси бўлган акаси Муҳиддин Исломовнинг уйи олдида тиркамаларни қолдирган.

Аммо шу куни ярим тунда туман ИИБ ходимлари келиб, тиркамалардаги пахтани қабул пунктига топширишни талаб қилган. Муҳиддин Исломов эрталаб топширишини айтганида, ИИБ ходимлари уни ҳақоратлаб, таҳдид қилишган. Орадан бир неча соат ўтиб, пахта ортилган 2 та тиркамани ИИБнинг 4 нафар ходими ҳеч қандай ҳужжатсиз ва фермернинг рухсатисиз олиб кетган.

Ака-ука фермерлар ўз пахтасини сарсон бўлиб излаб, Челак пахта қабул қилиш пунктидан топган. ИИБнинг бир неча ходими уларни бу ерда кўриб, ака-укани бўлимга олиб кетган ва қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказган.

Достон Эсиргапов бошига теккан зарбдан ҳушини йўқотган. Аммо ИИБ ходимлари биринчи ёрдам кўрсатмаган. Шундан сўнг Эсиргаповни Челак тумани шифохонасига акаси олиб келган ва у ҳануз даволанмоқда.

“Улар мен ва акамнинг қўлимизни қайириб, бўлимга олиб кириб кетишди. Бўлимдаги залнинг чироғини ўчиришиб, панжара ва эшикларни қулфлашди. Ичкарида 2 навбатчи ходим, булар 4 киши, жами 6 киши бизни уришди. Мен у ердан ҳушсиз чиқдим. Бошим ёрилди, уни тикишди. Бугун шифохонадан чиқдим”, деди Достон Эсиргапов “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг айтишича, ИИБнинг зўравон ходимлари гўёки ўзларига тан жароҳати етказилгани баҳонасида жабр кўрган кимсалар сифатида ҳозир тиббий экспертизадан ўтиб юрибди.

Кластер ва фермер ўртасидаги муаммога ИИБ ходимлари нега аралашиб юргани, бундан ким манфаатдор экани борасидаги саволлар ҳозиргача очиқ қолиб келмоқда.

Тағин ўқинг
7 november 2016
Вазирлар махкамасининг 7 октябр қарорига асосан Тошкентда кўплаб уй эгалари ва ижарада турувчилар текширилаётгани билдирилмоқда. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги ...
20 november 2025
Президент қарори билан Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ...
21 january 2026
Меҳр — карлар эшита оладиган ва кўрлар кўра оладиган тилдир.
23 may 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...