Асосий мавзулар
11 january 2023

Тошкентда ҳокимларнинг «ўлат пайтидаги базми» давом этмоқда

Тошкентдаги Луначарский, 1-cонли ҳукумат стационари ва Тошкент ташқарисидаги Дўрмон оромгоҳи, 3 январдан 20 январгача фақат ҳокимларга хизмат қилиш учун резервация қилинган.

Элтузга бир-биридан мустақил икки манбанинг айтишича, ўнлаб ҳокимлар, худди Россия чиновниклари каби, “мавлуд запойига шўнғишган”.

Ўзбек хонимларининг нозу карашмасидан чарчаган ҳокимларнинг Дубай ва Туркиядаги  юлдузи кўп меҳмонхоналарга бориб,  ўрис наташа ўруспилар буюртма қилиб, «дам олаëтгани» ҳақида ҳам гап сўзлар чиқди.

(Сўнгги 30 йил давомида Россиядаги амалдорлар 31 декабрда маишат қилишни бошлаб то 13 январгача ишга чиқмай, таралла бедод қилишади. Бу янги йил, эскича ва янгича мавлуд ва уларнимнг табиий танбаллиги билан қоришган традиция) 

Кейинги пайтда қибласи Кремль бўлган ўзбек мулозимлари ўрис нима қилса нусха кўчириб ëтибди (Бу боришда Украинага ҳужум қилишмаса бўлди қизишиб берилиб кетиб)

Мавзуга қайтсак. Ўзбекистонда йигирмага яқин бола доридан заҳарланиб ўлган, газ ва свет йўқлигидан одамлар мўрисиз ўчоққа кўмир ëқиб, ис газдан ўлаëтган ва инфратизилмалари вайрон бўлган мамлакатга аномал совуқ келаëтган бир пайтда “ҳоким” деб аталган яратиқлар суруви иш кучни қўйиб, маишат қилиб ўтириши тўғрими? 

Инглиз сўзлигида «A Feast in Time of Plague» (“Ўлат пайтидаги зиëфат”) деган идиома бор. Бу идиома ўрис шоири Пушкиннинг 1830 йилда битган «Пир во время чумы» асари номидан олинган.

«Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим» деган мақол бу идиоманинг ўзбекча вариантидир. Ўлат пайтидаги ҳокимлар зиёфати учун бюджетдан бир миллиард сўм ажратилган.

Ўзбекистонда 12 вилоят ҳокими ва 200 дан зиëд шаҳар ва туман ҳокимчалари бор. Булар ҳолва ейдиганлар. Етим ким унда? 35 миллионлик ўзбек халқими? Нега улар доимо калтак ейиши, хўрланиши, совуқдан дирдираши ва болалари ўлиши керак? 
Нега?

200 та ҳокимнинг наташаларга юз долларлик қистириб бачча ўйнатиши учунми? Элтуз айни саволлар жавобини қидиради. Бизни кузатиб боринг! Каналларимизга обуна бўлишни унутманг! 

@eltuz

Тағин ўқинг
13 march 2018
Бундан 65 йил олдин, 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилида илк бора мана бу ...
7 april 2017
Эркакларнинг доялик қилишини «шармандалик» дея атаган 42 ёшли тошкентлик имом хатиб Раҳматуллоҳ Сайфутдинов чақириғи ортидан вазирликка шикоят қилган Фарида ...
19 august 2018
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишади. Уни Тошкент портлашлари юзасидан судда гувоҳлик беришга «махсус ...
2 november 2021
2016 йилдан буён минглаб одам озод қилинганига қарамай, Ўзбекистонда яна икки мингга яқин киши сиёсий ва диний сабабларга кўра ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...