Асосий мавзулар
9 may 2023

Мирзиёев парадда қатнашиш учун санкциялар остидаги Москвага борди – 600’44

Салом қадрли мухлислар, бугун 9 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.

Путин Марказий Осиёда ўз таъсирини кўрсатиш учун параддан фойдаланмоқда

Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Ғалаба байрами парадидан Россиянинг Марказий Осиёдаги давомий таъсирини кўрсатиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти. 

9 май куни Москвада ўтган ҳарбий парадда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди. 

“Ведомости” газетаси 23 апрел куни Жапаровнинг Москвага ташрифи ҳақида хабар берган бўлса,  Токаев,  Мирзиёев ва Раҳмоннинг келгани ҳақида Россия матбуоти фақат 8-май куни, параддан бир кун олдин хабар берди. 

ТАСС хабарига кўра,  Путин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни ҳам таклиф қилган, бироқ у иштирокини тасдиқламаган. Сешанбага ўтар кечаси агентлик манбаси Бердимуҳамедов ҳам Москвага келишини айтди. 

Германияга ташрифи ва Ўзбекистондаги референдум ва муддатидан олдин ўтказилиши белгиланган президент сайлови шовқини остида Ўзбекистон президенти Мирзиёвнинг Москва режаси ҳам 9 май кунига қадар ўзбек матбуоти учун сирлигича қолди.

2022-йилда Москвадаги Ғалаба куни байрамига ҳеч бир хорижий давлат раҳбари ташриф буюрмаган, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон эса 2022-йилда коронавирус чекловлари сабаб парадлар ўтказмаган эди.

Ўзбекистонда Каримов даврида кўпроқ сиёсий мустақилликка урғу берилган,  мамлакатнинг Россия мустамлакаси бўлганини эслатувчи ғалаба паради каби байрамларга чек қўйилган эди. 

Германиядаги ташрифи чоғида технологик саноат ускуналар олиш юзасидан бир қанча битимлар имзолашга эришган Мирзиёевнинг эртасигаёқ Москвага учиши ва унинг у ерда Путин билан учрашуви жуда юмшоқ қилиб айтганда ажабланарлидир.

Чунки Украинага босқинчилик уруши очгани учун иқтисодий санкцияларга юз тутган Россиянинг Ўзбекистон орқали бу санкцияларни айланиб ўтиш, масалан Ўзбекистоннинг имтиёзларидан фойдаланиш, унинг Германиядан импорт қилишни кўзлаган стратегик махсулотларини ўзлаштиришга катта эҳтиёжи бор.  

Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети бу гал Ўзбекистондаги ширкатларни четлаб ўтмайди. Бу ҳақда Блумберг нашри ёзмоқда. 

Навбатдаги санкциялар пакети Ўзбекистондан ташқари Эрон, Хитой, БАА, ва Арманистоннинг 35 дан ортиқ компанияларига Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаганликлари сабабли санксиялар жорий этишни назарда тутади. 

@eltuz

Тағин ўқинг
7 december 2020
Рассом Кирпи карикатураси
1 september 2016
Миясига қон қуюлгани айтилган Ислом Каримовнинг туғилган уйидан 100 метр наридаги Чорраха масжиди бўладиган муҳим тадбир – дафн маросими ...
12 december 2017
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг ...
17 april 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 44-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Паул Валери америкалик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...