Асосий мавзулар
24 may 2023

Россияга содиқлик, провакатор ҳужуми, умра ва қимор – 600’46

Куни кеча Андижонда ўзларини «Тўмарис издошлари» деб атаган гуруҳ паркда ўз партияси учун имзо йиғаëтган Хидирназар Оллоқуловга ташланди ва уни калтаклади. Бундай хужумчиларни илгари Тошкент ва Урганчда ҳам кўрганмиз. 

 2019 йил ëзида эса артистлар ҳақида ëзадиган сариқ матбуот «Сайëд» шотири Сардор Комилов ҳужумчи провакатор ўлароқ меҳмонхонага бостириб кирган? Хюман Райтс Уотч вакили Стив Свердлов яшайдиган жойга бостириб кириб халқаро ташкилот вакилини ҳақорат қилган эди.

+++

Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали раҳбари Айбек Рўзиев ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси врачи Нарзиллаев Маҳмуд Ғиждувоний кўчасида яшайдиган Қиличевадан ҳамшираликка ишга қабул қилиш учун 300 доллар олаëтган пайтда ушланди. Порахўрлар қамoқда. 

+++

Тошкентда 200 кишининг 15 миллиард сўмини  ўмарган дин тужжори 9 йилга қамалди 

Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича,  судланувчи жиноий шериклари билан 200 дан зиёд кишини «диний ривоят билан алдаб», ишончига кириб, автомашина ва турар жойлар олиб берамиз деб, ўзлари тузган МЧЖ ҳисоб рақамига катта миқдордаги пулларни тушириб олган ва ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.  

Жабрланувчиларнинг билдиришича, бу ҳожаканинг фирмаси “пеня” йўқлиги, фоиз ставкалари деярли мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни тарқатиб, аҳолининг диний эътиқодидан фойдаланиб, уларни алдаган. Рибо йўқлигини айтиб, исломий тарафдан ишончига кириб олган.

Хабарга кўра, судланувчи жиноий шериги билан олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг 10 январь куни Чилонзор туманида МЧЖ ташкил этган. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ушбу жамиятни  пулга ўч таниқли блогерлар ёрдамида реклама қилиб, ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи фирма сифатида кўрсатишга эришган.

Келтирилишича, жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори 15 миллиард сўмни ташкил этади. Жиноий гуруҳнинг бир нафари жазо тайинлаш учун судга олиб келинган. Унинг жиноий шерикларидан бири қидирувга берилиб, қолганларига нисбатан иш алоҳида юритиш учун ажратилган.

Судланувчи Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Апрслар қамоқда…

+++

22-май куни “Путиннинг ғамгин  қирчанғиси” номини олган Лавров Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказди. 

Лавровнинг сўзларига кўра, “икки давлат ўртасидаги алоқалар санксия чекловларига қарамай, барча йўналишларда жадал ривожланмоқда”. 

Ўзбекистон Россия билан ҳамкорлик касофати боис ғарб санкциялари остида қолиши кутилаёган Марказий Осиё давлатларидан биридир. 

Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
2 january 2026
Ўзини Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2-курс курсантлари деб таништирган манбалар Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, таълим муассасасида қатор жиддий қонунбузарликлар ...
14 july 2017
Ошкоралик ва шаффофликни ўзига шиор қилиб олган Ўзбекистон ҳукумати буғдой ўрим-йиғими мавсумида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ...
4 september 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
3 january 2018
3 январ куни ҳам давом этган Эрондаги намойишлар ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида турлича талқин этилмоқда. Кимдир бунда Американинг қўли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...