Асосий мавзулар
4 october 2023

Cодиқ Самарқандийга эргашганлар терговга тортилмоқда

Каттақўрғонлик 49 яшар Содиқжон Юсупович Муҳаммадиев тарқатган диний мазмундаги видеоларни  муҳокама қилганлар текширилмоқда.

Ҳозир Содиқ Самарқандий тахаллуси билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида, ИИВ таъбирича, «диний эктремистик фаолият» юргизаëтган Муҳаммадиев халқаро қидирувга берилгани очиқланди.

Тошкент  Шаҳар ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган видеода Содиқ Самарқандий тарафидан ўзбек ëшлари экстремистик ва террорчи ташкилотлар сафига ëлланаëтгани айтилади. Видео роликда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1974 йили туғилган Содиқжон Мухаммадиевнинг «динни ўргатиш ниқоби остида жиход пропагандаси» яъни  экстремизм ва терроризмни тарғиб қилаëтгани урғуланади.

Роликда айтилишича, биргина Тошкент шаҳрида 40 дан зиëд кишига Содиқ Самарқандий таъсирига тушиб экстремистик фаолият юритгани учун жиноят иши очилган.

Бундан ташқари, камида 10 нафар ўзбек ватадоши Содиқ Самарқандий тарафидан ëлланиб, Суриядаги уруш жабҳасига бориб, халқаро террористларга қўшилгани айтилади.

Тошкент шаҳар ИИБга кўра Содиқ Самарқандийга қарши бир қатор жиноят ишлари очилган.

Содиқ Самарқандий видео марузаларидан руҳланиб эктремистик фаолият билан шуғуллангани учун республиканинг бошқа ҳудудларидаги кишилар устидан ҳам жиноят ишлари очилиб, жазога тортилган.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тайёрлаш тақиқланган материалларни тарқатишда айбланган Қўштепалик ўқитувчини 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Суднинг ҳукмига кўра, ўрта мактаб ўқитувчиси «Содиқ Самарқандий»нинг  «жиҳод», «ҳижрат» ва «шаҳид» амалларини бажаришга ундовчи диний маърузаларини кўчириб тарқатган ва мамлакатда Толибон форматидаги шариат давлати ўрнатилишини тарғиб қилиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, дин давлатдан ажратилган. Диний ташкилотлар ва конфессиялар фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Элтуз ўзбекларнинг диний экстремизмда айбланиши билан боғлиқ воқеаларни ўрганишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузгатиб боринг, каналимизга обуна бўлишни унутманг. 

Тағин ўқинг
3 november 2025
Хоразм вилоят маданий мерос бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган,  сўнг лавозимидан “ариза”сига асосан бўшатилган Алишер Исмаилов 2023 йилда “Ичан қалъа” ...
4 december 2023
Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) агар судда ...
11 october 2015
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ...
6 august 2025
Жорий йилнинг 1 август куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида бир гуруҳ фуқаролар итларни сотаётган вақтида қўлга олинди.  Маълум ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...