Асосий мавзулар
24 november 2023

Сахий Салимбой Ғопирнинг уйига Азроилни ҳам юборишга тайёр

Тошкентда ўтган ҳафта бўлиб ўтган профессионал бокс кечаси тадбиркор-мафиози Ғофир Раҳимовга халқ назаридан четда қолмаганини кўрсатиш учун яхшина бир фурсат эди.

Ғофир Раҳимов қолган бор кучи, иқтидори ва таниш-билишларини ишга солиб, жаҳон бокси юлдузлари – Майк Тайсон, Эвандер Холлифилдни Тошкентга олиб келди.

Уларга ош дамлади, фахрий камарларни тақди. Улар қатори яна ўнлаб ўтмишдаги ва ҳозирги боксчиларга зарчопонлар улашди.

Бокс кечасида ҳам ВИП-меҳмонлар тўрида ўтирди Ғофирбой.

Яхшигина пиар қилди ўзини ўзи.

Аммо, бокс кечаси сўнги кунларда Тошкентда тарқалган миш-мишлар соясида қолди ва унутилди ҳам.

Элтузга бир неча мустақил манбадан етиб келган гапларга қараганда, Ғофир Раҳимов хорижий меҳмонларни олиб юрган йигитларни қаттиқ огоҳлантирган: меҳмонларни бошқа бир бой – Салим Абдувалиевнинг Тошкентнинг Оқ Уй гузаридаги уйига олиб борганлар қаттиқ жазоланади. У ҳатто меҳмонларни ҳам Салимбой уйига бормаслик ҳақида огоҳлантирган: Унинг уйига борсангиз, сизга ваъда қилганим пул берилмайди, вассалом!

Тошкент катта бўлиши мумкин, лекин бунақа гап тез тарқалади. Айниқса тадбиркорлар ичида гап турмайди. Хуллас, Ғофирбойнинг гапи Салимбойнинг қулоғигача етиб борган.

Сахийлиги билан ном чиқарган Салимбой Ғофирбойнинг “прогони”га ўзига хос услубда жавоб қайтарибди (Элтузга бу гапни ўз қулоғи билан эшитган бизнеменлар айтди):

– Ман Ғопирбойдек зиқна, бахил одам эмасман. Агар мани олдимга ўлим фариштаси – Азроил келадиган болса ҳам, ман ҳеч иккиланмай, аввал Ғопирбойникида меҳмон бўлишига қаршилик қилмас эдим.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 25 январда Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Огни Ташкента” ресторанида ўзбек мафиясининг энг кўзга кўринган икки кекса вакили – Салим Абдувалиев ва  Ғофур Раҳимов ўртасида хуфия учрашув бўлиб ўтган эди. Бир неча соат давом этган маърака – “яраш оши” сўнгида икки мафиабоши ўртасидаги кин ва адоватга нуқта қўйилган.

“Учрашувга жудаям машҳур одамлар келишди. Свет умуман бўлмагани учун ошни ресторан орқасидаги ҳовличада Тошкентнинг энг зўр ошпази пиширди. Яраш оши кўпчилик назаридан панада, жуда тўкин дастурхон атрофида ўтди,” – деган эди Элтуз манбаси.

Бу учрашувни икковлоннинг эски қадрдони, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси президенти Қудратулло Рафиқов ташкиллаштирган эди. 

Ғофур Раҳимов ва Салим Абдувалиевлар ўртасидаги адоват 2009 йилга бориб тақалади.

Ҳодисадан хабардор шахснинг ҳикоя қилишича, ўша давр “жиноят олами”нинг энг қудратли боссларидан бўлган Ғофур Раҳимов ва Салим Абдувалиевлар ўртасида зиддиятнинг келиб чиқишига Янгийўлдаги ёғ-мой комбинати учун бўлган тортишув сабаб бўлган эди.

Тошкентда тарқалган сўнги гаплар Ўзбекистондаги энг иски ва атоқли мафиозалар ўртасидаги кина ва адоват ҳалиям битмаганини кўрсатади.

Элтуз Ўзбекистондаги ўғрилар олами, жиноий гуруҳларга яқин шахслар ва криминал авторитетлар фаолиятига оид воқеа ва ходисаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
8 february 2018
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари 5 февраль куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга ёдгорлик яратмасликни сўраб британиялик ...
27 august 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
20 june 2016
Кам таъминланмаган хонадон қолмаган Шибзон маҳалласи ҳақида ёзган «Қишлоқ ҳаёти» газетасини синчиклаб қайта ўқиган одам, ўз томорқасига тезак олиб ...
7 august 2020
Узоқ кўрмаган ва сиз учун азиз бўлган яқинингиз эшикни қоқмасдан очиб кириб, қаршингиздаги стулга келиб ўтирди. Сиз унга қарайсиз, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...