Асосий мавзулар
21 december 2023

Cалим Михас йўллаган адвокатлардан воз кечди

Элтузнинг бир биридан мустақил икки манбасининг маълум қилишича, халқ орасида Салимбойвачча номи билан танилган таниқли тадбиркор Салим Абдувалиев Россия “жиноят олами”нинг энг нуфузли вакилларидан бири “Михась” лақаби билан машҳур Сергей Михайлов ёллаган уч адвокат хизматидан воз кечган.

Салим Абдувалиев ва Сергей Михайловни узоқ йиллик дўстлик ришталари боғлаб туриши кўпчиликка яхши маълум.

Элтуз манбаларига кўра, дўстига ёрдам бериш мақсадида Михась ўз ҳисобидан адвокатлар ёллаган, аммо Салим Абдувалиев учрашув чоғида уларнинг хизмати керак эмаслигини айтган.

Элтуз манбалари Салим Абдувалиев адвокатлар хизматидан ўз ихтиёрига қарши воз кечган бўлиши мумкинлигини айтишади.

Айни пайтда Салим Абдувалиев хизматида бўлган тадбиркорлар уни қамоқдан чиқариб олиш учун барча чораларни ишга солишаётгани айтилади.

Элтуз суҳбатлашган таҳлилчилар фикрига кўра, Михаснинг Салимга авдокат хизматини таклиф қилгани рамзий бўлиб, рус мафия бобосининг ўзбек мафия бобосига бўлган дўстлигини кўрсатади.

Ўзбекистонда жиноий авторитет сифатида билинган Салим Абдувалиевнинг 1 декабр оқшомида ўз уйида “Маски шоу” амалиётида ҳибсга олингани ҳақида ўзбек оммавий ахборот воситалари ичида биринчи бўлиб Элтуз хабар берган эди. Ушбу хабар орадан уч кун ўтиб, 5 декабрда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тарқатган маълумотномада тасдиқланди.

Расмий маълумотда айтилишича, 73 яшар Салим Қирғизбоевич Абдувалиев (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш)да гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Салим Абдувалиев кўп йиллардан бери Ўзбекистондаги жиноят оламининг энг кўзга кўринган вакили сифатида танилган.

65 ёшли «Михась» эса Россияда, шунингдек, Европа ва АҚШда жиноят оламининг энг нуфузли вакилларидан бири ҳисобланади.

Бироқ Сергей Михайловнинг мафия билан алоқалари ҳеч қачон судда исботланмаган. 

1980-йилларнинг охиридан бери «Михась» бошчилигидаги «Солнцевская» уюшган жиноий гуруҳи собиқ Совет Иттифоқидаги энг нуфузли жиноий гуруҳлардан бири бўлиб, кўплаб қотилликлар, талончилик ва рекет учун жавобгар кўрилади.

Тағин ўқинг
22 january 2019
Ҳукуматнинг фермерлик учун ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори шундай ҳам аҳволи оғир бўлган фермерларни яна бир синов қаршисида ...
20 december 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида фикр юритади. @eltuz
19 january 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
24 november 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...