Асосий мавзулар
4 january 2024

Хўжаобод ИИБ ходимлари нимани яширмоқда?

Мана бу видеотасвирларда икки киши ўртасида муштлашув бошланганини кўриш мумкин. Кўп ўтмай, орқага чекинаётган шахсга тўда бўлиб ҳужум қиладилар, оёқ остиларига олиб тепкилайдилар.

Ушбу видео кадрларни юборган Элтуз мобил мухбири ҳодисанинг 2 январь оқшомида Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Дўстлик» чегара пости олдида юз берганини билдирди.

Мобиль мухбир бир гуруҳ одамлар 1 кишини дўппослаб, комага туширган ва 3 нафар одамнинг бурни синганини маълум қилди. Орадан икки соат ўтиб Андижон вилояти Ички Ишлар Бош Бошқармаси воқеа бўйича мана бу хабарни тарқатди:

2024 йилнинг 2 январь куни соат 21 00 атрофида Хўжаобод туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Атажонов Бехруз  Жалақудуқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Турсунов Абдурасул билан оилавий масалада Хўжаобод тумани, Янги Фарғона МФЙда жойлашган “Дўстлик” автотураргоҳида ўзаро гап тортишиб, ўртада жанжал келиб чиққан.

Ушбу жанжал оқибатида Атажонов Бехруз енгил тан жароҳати олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Орадан яна уч соат ўтиб Элтузга воқеа гувоҳининг мактуби етиб келди. Унда Беҳруз Атажонов ва Абдурасул Турсунов ўртасидаги жанжал мутлақо бошқача тасвирланади. 

Воқеа гувоҳининг даъво қилишича, Ички ишлар тезкор ходимлари моддий манфаат эвазига ҳақиқатни беркитишга уринмоқда.

«Ҳужум қилганлар Zamon Textile ширкати эгаси ва унинг одамлари бўлади. Унинг жуда кўп пули бор. Кўпчилик бўлиб бир кишини майиб қилиб, ҳар жойини синдириб ташлашди. Zamon Textile эгаси ички ишларга пора бериб, ишни ёпиб юбормоқчи бўлди. Мен воқеага гувоҳ бўлганман. Ички ишлар ходимлари видео камераларни ўчириш билан овора эди, аммо биз улардан олдин видеога олганимиз фойда берди. Лекин ИИБ тезкор ходимлари видео тарқалиб кетмасин дея бизга босим ўтказишди,» деди воқеага шахсан гувоҳ бўлганини айтган шахс.

Унинг қўшимча қилишича, ИИВ ходимлари касалхонадан жароҳатланганларни ҳам олиб чиқишга уринмоқчи бўлганлар. 

«Урган одам туман ҳокимига яқин шахс ҳисобланади. Унга нисбатан жавобгарлик кўрилмаяпти. У пул билан чиқиб кетяпти ҳолатдан,» дейди Беҳруз Атажоновнинг калтакланганига шахсан гувоҳ бўлганини айтган шахс. 

Гувоҳ иддаоларини мустақил манбалар орқали текшириш имкони Элтузда йўқ. 

Аммо, ҳодиса ҳақиқатан ҳам у айтганчалик бўлса, Ички ишлар ходимлари жиноятни яширишга урингани ошкор бўлади. Буни аниқлаш эса Андижон вилояти ички ишлари раҳбарлари зиммасида. 

Яна бир қизиқ холат Элтуз мобил мухбирининг айтишича, муштлашувда гуруҳ ҳолида тепкиланган Беҳруз Атажонов ички ишлар тарқатган баёнотда ёзилганидек «енгил жароҳат» олган эмас. 

«Кўрсангиз, юзига қараб бўлмайди. Беҳруз нима бўлганини эслай олмайди ҳам. Мияси чайқалган. Ўзи юра олмайди, бир кўзи умуман ёпилиб қолган,» деди Элтуз мобил мухбири. 

Элтуз уйдаги гапни ҳам, кўчадаги гапни ҳам кўчага олиб чиқади. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
29 november 2019
Жажжигина ўғил бола отасидан сўради:– Яхши деган cўз нимаю, ëмон деган нимаси? Бу мисраларни ëзган шоир Владимир Маяковский «Нима ...
25 september 2019
Хоразм вилояти телевидениеси 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очиловдан иқтибос келтириб, шоир Маҳмуд Ражабнинг айбига ...
3 october 2019
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир. Матвиенконинг айтишича, ...
20 may 2016
Ҳа, чойхўрликда бизнинг олдимизга тушадигани йўқ экан дунёда. Блогимни бир чойнак аччиқ чой ичиб олиб кейин ёзаман деб ўйладиму, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...