Асосий мавзулар
16 january 2024

Қирғиз депутати президент Жапаровни ўлдиришда Салимбойдан ёрдам сўраганми?

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонда ҳибсга олинган криминал авторитет Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиев билан биргаликда президент Садир Жапаров ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни ўлдириш бўйича фитнада иштирок этганини айтди.

«Менга тақдим этилган маълумотномага кўра, [Жамгырчиев] қирғиз-ўзбек чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, «Салимбойвачча» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашган ва «икки дўстни ўлдиришни» йўқ қилишда ёрдам беришни сўраган», — деди Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига.

Қирғизистон президентининг қўшимча қилишича, собиқ депутат Эмил Жамғирчиев устидан суриштирув қирғиз ва ўзбек хизматлари томонидан биргаликда олиб борилган.

«Натижа қандай бўлиши мени қизиқтирмасди», — дея таъкидлади Садир Жапаров. Эслати ўтамиз, Қирғизистон парламенти 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни 69 депутат қўллаб овоз берди.

Бу масала бўйича тузилган депутатлар комиссияси раиси Алишер Эрбоев Эмил Жамғирчиев 2022 йилда «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев билан учрашиш ва ундан қўллов олиш мақсадида Қирғизистон чегарасини ноқонуний бузиб Ўзбекистонга ўтганини билдирди.

Депутатлик мақоми олиб ташланишидан бирмунча аввал парламент биносидан қочиб кетган Эмил Жамғирчиев Ўзбекистонда ҳам фирибгарликда айбланмоқда.

Қирғиз матбуотига кўра, Садир Жапаров «икки дўст» дея ўзи ва Қамчибек Ташиевни назарда тутмоқда.

Садир Жапаров қидирувга берилган депутат Эмил Жамғирчиев афтидан келажакда унга қарши баёнотлар беришидан қўрқмоқда.

Элтузда мавжуд маълумотларга кўра, ўз вақтида Садир Жапаров ҳам Салим Абдувалиевнинг Сўқоқдаги дачасида бир муддат меҳмонда бўлган.

Йиқилганни тепишми бу ёки подадан олдин чанг кўтариш?

Бу ёғи энди масхаравозлик бўлиб кетяпти. Бу суръатда Жон Кеннедига суиқасд ҳам Салимнинг буйруғи билан амалга оширилган бўлиб чиқади. Салим Абдувалиев дунёдаги энг яхши одам бўлмаслиги мумкин, лекин кўплаб одамларга ёрдам қўлини чўзганини одамлар яхши билишади. Бу билан уни ҳимоя қилмоқчи эмасмиз. Лекин ҳақиқатни айтиш бизнинг бурчимиз. Агар Салимбой қамағда бўлса нега Ғопирбой иззатда? Қонун барчага баробар бўлиши керак эмасми?  

Тағин ўқинг
13 january 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
11 march 2020
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 11 март куни Швейцария ҳукумати ва масъул идораларига марҳум президентнинг катта қизи Гулнора Каримова ўғирлаган ...
27 october 2025
1923 йилнинг 13 декабрда Тошкентда РCП (б) Марказий қўмитаси Марказий бюросига Туркистон ССРнинг 30 таниқли «қирғиз ишчилари» томонидан ...
8 august 2022
Ўзбекистон ва Марказий Осиëда танилган 44 яшар поп қўшиқчи ва сиëсий фаол Жаҳонгир Отажоновнинг Туркиядаги шахсий машинаси ўғирлаб кетилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...