Асосий мавзулар
30 january 2024

Трансперенси Интернешнл: Ўзбекистонда коррупция камаймоқда

Кўплаб мутахассислар, бизнесменлар ва экспертлар фикрини ўрганиб чиққан Халқаро Трансперенси Интернешнл ташкилоти 30 январ куни дунёнинг 180 мамлакатини қамраган давлат секторидаги 2023 йилга оид коррупцияга мойиллик даражасининг навбатдаги индексини эълон қилди.

Ташкилот ҳисоботига кўра, аксарият мамлакатлар давлат секторидаги коррупцияга қарши курашда деярли муваффақиятга эришмаган. Ўртача жаҳон коррупцияга мойиллик индекси даражаси ўн икки йил давомида аксарият мамлакатларда муттасил 43 даражадан юқорига кўтарилмади, айни пайтда мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи 50 баллдан паст кўрсаткичга эга бўлди. Бу эса дунё бўйлаб коррупция билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигидан дарак беради.

Шунга қарамай Ўзбекистон коррупцияга мойиллик индекси бўйича ўз кўрсаткичларини 2014 йилги холатга нисбатан 15 поғонага кўтариб 33 балга етказди ва минтақада ўзини сезиларли даражада ўнглаган давлат сифатида ажралиб чиқди.

Жумладан, асосий қадамлар қаторига коррупцияга қарши кураш агентлигининг ташкил этилиши, қонунчиликни қатъийлаштириш ва либераллаштириш сохасидаги силжишлар киритилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу қонунларни амалга ошириш ва жорий қилиш сиёсати ва тартиблари ишлаб чиқилди ва шу йили кўплаб коррупционер амалдорларга айбловар эълон қилинди. Ҳукумат шунингдек, турли вазирликлар ва маҳаллий ҳокимият органларидаги ички назорат ва аудит воситаларини кескин кучайтирди, масалан, бошқарув тизимидаги порахўрликка қарши кураш олиб борилди.

Бироқ, мамлакатдаги авторитар бошқарув тизими шаффофлик ва демократик йўналишдаги ҳаракатга қаршилик кўрсатишда давом этмоқда, ҳокимият ва қонунчиликни назорати остига олиш ҳамда адлия тизимидан фойдаланиш орқали демократия ва танқидни бўғишга интилмоқда.

Бу эса корруциянинг умрини узайтиради ва Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотларга зарурат борлигини намойиш қилади.

Трансперенси Интернешнл ташкилоти ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги ҳолат Европадаги Косова, Cербия ва Албаниядагига ўхшаш даражададир.

Бу мамлакатларда ҳам Ўзбекистондаги каби суд ҳокимияти мустақиллигининг калити бўлган ислоҳотлар, масалан, суд жараёнларини текшириш ва Прокуратура кенгашидаги ҳалолликни таъминлаши керак бўлган янги қонун ҳужжатларининг қабул қилинганига қарамай, ислоҳотлар суст кечмоқда. Бундан ҳам ёмони, ҳукуматнинг суд ишларига аралашуви кузатилмоқда.

Собиқ совет минтақасида Европа интеграцияси йўлидан бораётган Грузия эса 53 бал тўплаган. Бироқ, ҳисоботда бу рақам бир вақтлар коррупцияга қарши кураш маёғи сифатида кўрилган мамлакат учун анча паст кўрсатгич экани, айни мамлакатда ҳам коррупция тизимли муаммо бўлиб қолаётгани таъкидланади.

Марказий осиёда эса Қозоғистон 39 балл билан пешқадам бўлмоқда. Мамлакат Коррупцияга қарши муаммоларни ҳал қилишда, жумладан муаммоларни ҳуқуқий йўл билан ҳал қилишда муайян ютуқларга эришган.

Қирғизистон эса бу йил 26 балл кўрсаткичга эга бўлди. Бу эса бир вақтлар Марказий осиёдаги демократия қалъаси дея ном қозонган мамлакат учун жуда паст поғона бўлиб унинг чўкаётганини англатади.

Мамлакат президенти Садир Жапаров иқтидорга келиши билан ҳокимият тизимидан ўз танқидчиларини нишонга олишда фойдалана бошлади.

Жумладан мамлакат рейтингги 2020 йилдан бери беш поғонага пасайгани кузатилди.

Шунингдек минтақадаги охирги ўринларни Озарбайжон – 23, Тожикистон – 20 ва Туркманистон 18 балл билан эгаллади.

Бу мамлакатларда жиддий корруптсия муаммолари билан кураш давом этмоқда. Давлат муассасалари устидан авторитар назорат ҳукмронлиги мустаҳкам илдиз отган.

Тағин ўқинг
9 june 2017
1948 йилнинг 9 июнида ЮНЕСКО қарори билан Халқаро архивлар кенгаши (ХАК, International Council on Archives, ICA) ташкил этилди. Айни ...
1 november 2016
Терамиз пахта, Ётамиз захда… Қорнимиз оч, пахтадан қоч Дўхтирга Пахта… Қозонда макарон Ошқозон ҳайрон Домлалар дер: «Пахтани тер қолмасин ...
4 september 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
16 february 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ортидан пичоқлаб ўлдирилди. Воқеа ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...