Асосий мавзулар
5 february 2024

Департамент нозири жазодан қочмоқчими?

Бу автоавария ўтган ҳафта, 31 январь ошқомида Қарши шаҳридаги “Шабада” ресторани ўнгида юз берган. Енгил автомобиль қаттиқ тезликда бориб юк машинаси орқасига уради. 

Бизнинг сизга айтиб бермоқчи бўлганимиз ҳикоя айнан шу ердан бошланади. Автоавария оқибатида икки кишининг қовурғаси синади ва юзлари йиртилади.

Рулдаги шахсга эса ҳеч нарса қилмайди. 

Жароҳат олганлардан бири Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик бўйича инспектори Элёр Исабеков эди. 

Ўзбекистондаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида шахсий хавфсизлик бўйича инпекция ташкил қилинган.

Уларнинг асосий вазифаси шахсий таркиб томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш ҳисобланади.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармасида бу лавозимда юқорида кўрганингиз автоаварияда жароҳат олган Элёр Исабеков 2021 йилдан буён ишлайди. 

Элтуз манбаларининг айтишича, унинг даврида ходимлар томонидан бир неча марта спиртли ичимлик ичиб, йул транспорт ходисаси содир этганлар бўлди.

Ушбу ходимларга чора кўрилсада, унинг ўзига чора кўрилмади. 

Бироқ,  Элёр Исабековнинг ишдан кейин кечки пайт ўзининг ишдаги шериклари билан доимий равишда спиртли ичимлик ичиб, айш-ишрат қилиб келишини Департаментдагилар яхши билишади. 

Ўтган чоршанба оқшомида  ҳам Элёр Эсабеков эски улфатлари билан Қарши шаҳридаги «Озод гўшт» чойхонасига бориб, майишат қилишади ва маст ҳолда машинага ўтиришади. 

Ва кўп ўтмай автоҳалокатга учрашади… 

Элёр Исабеков ва у ишлайдиган бошқарма бу ҳодисани яширишга уринишмоқда. 

Хусусан,  автоавария содир қилган ходим эмас, балки  унинг яқинлари номига ҳужжат расмийлаштирилган.  

Шунингдек, Элёр Исабеков прокуратура терговчисининг қонидан намуна топириши хақида кўрсатмасини бажармасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Шошилинч тез тиббий ёрдами хизматида жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсатилган. 

Бироқ қайд варақасида бошқалар исми ва фамилияси қайд этилган. 

Орадан бир кун ўтиб, жароҳат олганлар шошилинч тез тиббий ёрдам  биносидан қочиб чиқиб, бошқа хусусий клиникага ётиб олишган. 

Ҳозирда уларнинг жойи фақат шерикларига маълум

Ҳозир Элёр Исабеков раҳбарият ёрдамида орқа сана билан таътил расмийлаштириб, вилоятдан чиқиб кетган ва яшириниб даволанмоқда. 

Прокуратура томонидан ҳам текшириш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги сабабли далиллар йўқ қилинмоқда. 

Далилларни йўқотишда департамент ходими Сарвар Тураев ва кадр ходими Отабек Шомуротовлар жонбозлик кўрсатишмоқда, дейди Элтузнинг ҳодисадан огоҳ манбаси. 

Улар республика раҳбариятига ҳам автоавария ҳақида умуман бошқача ахборот берганлар.  

Хуллас, бошқаларга қўлланилган қонун Департаментнинг шахсий хавфсизлик инспектори Элёр Исабековга келганда ишламай қолади.

Чунки қонун уни татбиқ этувчиларга эмас, унга риоя этиши шарт бўлганларга ишлайди.

Тағин ўқинг
18 april 2020
«Элтуз» таҳририятга жорий йилнинг 14 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов номига юборилган жамоавий мурожаат нусхаси келиб тушди. 109 ...
3 december 2025
3 декабрь – халқаро ногиронлар куни. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Найнаво қишлоғида яшовчи, туғма кўзи ожиз Зокиржон Тошпўлатов 3 ...
29 december 2025
1922 йил 29 декабрда имзоланган СССРни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома XX аср сиёсий харитасини бутунлай ўзгартириб юборган ҳужжат бўлди. ...
7 october 2025
Ўзбекистон президенти халқ фаровонлиги, камбағалликка барҳам бериш ва ишсизликни йўқотиш учун куну-тун ҳаракат қилаётган бир пайтда, баъзи маҳаллий раҳбарлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...