Асосий мавзулар
8 may 2024

МТРКнинг янги раиси ҳам тузоққа туширилдими?

Элтуз нашри МТРКнинг «Спорт» канали директори Зоҳид Каримовни фош этувчи мақоладан кейин миллий телевидение ходимларидан келган мурожаатларни мунтазам равишда эълон қилиб бормоқда. Навбат яна бир бор «Ёшлар» каналидаги коррупцион схемага етди.

Март ойи учун «Ёшлар» каналининг аксарият ходимлари 700-800 минг сўм маош олишди, фақат айрим ходимлар ойлиги 1,5-2 миллионга етди. МТРК раиси ўзгаргач, ходимлар енгиллик бўлишига ишониб, телерадиокомпания иқтисод бўлими бошлиғи Олим Раҳматов ва автопарк бошлиғи Олим Ташановлар кирдикорларини фош қилишди.

«Олим Раҳматов телеканаллар даромадини МТРК миқёсида жамлаб қайта тақсимлайди. Маблағнинг йирик улуши, яъни даромаднинг 70 фоизи Олим Ташановнинг автопаркига ўтказилади. Масалан, бир машина ижараси учун «Ёшлар» канали ойига 30 миллион сўм ўтказади. Бу пуллар машинага эҳтиёт қисм сотиб олиш баҳонаси билан нақдлаштирилиб 4-5 амалдор орасида бўлиб олинади» дейди МТРК ҳисобчиси.

Автопаркдан ортган кичик маблағ ҳам телеканал ходимларга берилмайди. «Ёшлар» канали директорининг биринчи ўринбосари Фарҳод Дилмуродов ва бош бухгалтер Ҳолида Раҳимова қолдиқ маблағни МТРК раҳбарияти орасида тақсимлагач, кейин урвоқ сумма ишчиларга тегади. Текширув арафасида ишчилар ойлиги янада камайтирилиб, «Ёшлар» каналини иқтисодий яроқсиз кўрсатиб янги раисни чалғитишмоқда.

Ёшлар каналига маблағ тақсимлайдиган Бош ҳисобчи Ҳолида Раҳимова  ва телерадиокомпания иқтисод бўлими бошлиғи Олим Раҳматов орасида илиқ, яқин муносабатлар борлигидан бутун жамоа хабардор дея иддао қилади мурожаатчилар.  Шунингдек, Ҳолида Раҳимова ва МТРК раисининг ўринбосари Мадамин ҳожи Сафаров орасида ҳам шундай яқин муносабатлар мавжуд. Шу сабабдан Ҳолида Раҳимова ойликни истаса 800 минг белгилайди, истаса 10 миллион сўм ёзади.

Сизнингча, янги раис автопарк коррупцион схемаси ва «Ёшлар» каналидаги сариқ чақа ойликлардан бехабарми? дея риторик савол қўяди мактуб муаллифи.

Элтуз ЎзМТРК атрофида кечаётган воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк босинг. 

Тағин ўқинг
16 april 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
18 may 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
11 november 2025
Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг “Becker & Poliakoff” компанияси вакиллари билан учрашди. Тошкент вилояти ҳокими АҚШнинг нуфузли юридик ва лоббистик ...
14 october 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...