Асосий мавзулар
23 may 2024

Педофил канал очган йигитни ўзбек суди шартли жазолади

Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли профиллар очиб, болалар иштирокидаги порнографик видеолар тарқатган.

Шундай эса-да, Жасур Султоновга бор-йўғи 4 йил озодликни чеклаш ва кечаси уйдан чиқмаслик жазоси белгиланган.

Жасур Султонов каналлардаги порно видеоларда вояга етмаганлар тасвирланган. Жиноятчи видео тарқатишни «бизнес»га айлантириб, реклама тарқатган ва каналларга аъзолик учун 25 минг сўм ундирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 130-моддасига биноан вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бироқ Жасур Султоновга келганда қонуннинг бели синиб, қишлоқ ҳудудидан чиқмаслик жазоси тайинланди.

«Чириб кетган» АҚШда болалар иштирокидаги порно видеони телефонида сақлаган ўзбек рижол 19 йилга қамалди – у интернетда порно видео дўкони очмаган эди.

Лекин педофилизм видеоларини сақлашнинг ўзи ҳам оғир жиноят деб ҳукм ўқилди. Ўзбекистонда педофил порно видеоларни сақлаб, тарқатиб пуллаган нокас 4 йил оёғини узатиб уйда ётса бас. 

Афтидан, суд қатнашчилари ва жазони белгилаган судья педофилизм тарғиботини арзимас жиноят деб ҳисоблайди.

Элтуз Ўзбекистондаги педофилия жиноятларига оид воқеа ва ходисаларни кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
28 september 2024
Ватанпарвар юртдошимиз Аминбой Қодиров 27 сентябрь куни Урганчнинг Ғойбу қишлоғида 81 ёшида оламдан ўтди. У ҳали СССР бор пайтда ...
10 may 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин орада бирор тийин сарфланмади ...
27 december 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. «Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
1 june 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...