Асосий мавзулар
29 may 2024

Пешку ҳокими банк менежерини тепиб, мажлисдан ҳайдадими?

28 май куни Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги банк ходимлари билан кредитлар қайтими ва солиқ тушумлари масаласида мажлис ўтказаркан, қизишиб кетиб Алоқабанк етакчи менежерини ҳақорат қилиб, тепиб мажлисдан чиқариб юборган.

Бу маълумотни Элтузга йўллаган аноним манба ҳодиса 150 киши ўнгида юз берганини маълум қилди.

Элтуз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров билан ёзишмага киришди.

Ваҳоб Қаҳҳоров мажлисда топшириқларни бажармаган лоқайд ходимларни танқид қилганини тан олди.

Бироқ у банк ходимларига оёғининг учини ҳам теккизмаганини билдирди.

“Банк ходимини ҳеч ким тепган эмас. Бу маълумот ёлғон. Муҳокамада  Алоқа банк Бухоро филиали ходимлари ўзига бириктирилган маҳаллаларда кредитлар ажратиш масаласи жуда паст даражада бўлганлиги сабабли 5-6 та банк ходимидан ҳисобот сўралганда, мазкур ходим етарлича шуғуланмаганлиги, ҳатто йиғилишга ёзиб оладиган дафтарисиз, шунчаки бепарволик билан келганлиги учун, йиғилишдан чиқиб кетишини ва банк бошлиғига етказинглар бу ходимга  нисбатан чора кўрсин деб айтдим,” – деди Ваҳоб Қаҳҳоров. 

У мажлисдан сўнгра банк менежери билан учрашиб, гаплашиб олганини қўшимча қилди:

«Биз етакчи менежери Сардоржон билан гаплашиб олдик, бунақа гаплар Сардоржондан чиқмаган экан. Банк ходими билан орамизда ҳеч қандай адоватли масала йўқ. Кимгадир шунақа маълумот керак бўлганга ўхшайди», – деди Пешку ҳокими.

Ҳоким банкирни тепганми ёки тепмаганми – шудир ҳаёт-мамот масаласи.

Юқорида ҳоким ва банкирнинг суратлари тақдим этилди. Фотосуратлар тепки ҳақидаги мурожаатдан кейин Элтузга ҳоким томонидан берилди.

Тағин ўқинг
9 february 2022
2021 йил 3 феврал куни тошкентлик фаол Алексей Гаршин Самарқанд шаҳри яқинидаги руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ бўлимида мажбурий даволанаётган ...
28 march 2019
1797 йили АҚШда дунëдаги илк кир ювадиган машинага патент олинди. Шу тариқа бундан 219 йил аввал инсоният, хусусан, аëлларнинг ...
31 january 2026
Бундан роппа роса 161 йил бурун АҚШ Конгресси Конституцияга 13-тузатишни қабул қилди. Ушбу ҳужжат мамлакат ҳудудида қулдорликни бутунлай тақиқлади. 1865 йил ...
15 february 2021
Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров 13 февраль соат 18лар атрофида Тошкент марказидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Президент давлат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...