Асосий мавзулар
7 june 2024

Касб этикасини талаб қилган вазирга жавоб

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамолиддин Қаландаров Элтузни ёки унда чиққан мақолаларни тилга олмасдан, аммо ишоралар билан Элтузга, таъбир жоиз, заҳрини сочибди.

“Хўш, энди очиқ айтадиган бўлсам, телеграмда канал очиб, ҳеч қандай талабларга жавоб бермаса-да ўзини “ОАВ” сифатида кўрадиган айрим “сариқ” каналларнинг ҳар ҳафта “йўқлаб” туриши одамнинг асабига тега бошлади,” дея Элтузнинг Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳақида чиққан танқидий постларига жавоб бергандай бўлади Жамолиддин Қаландаров. 

“Сизларни ўқитган устозлар айтишмаганми, фактларни текширинг, тарқатаётган ахборотингиз ишончли бўлсин, ёлғон маълумот бўлиб кимнингдир обрўсига путур етказиб қўйманг, туҳмат хабарлар бўлмасин, уни тарқатманг, демаганми?” дея ўзича журналистик этикадан сабоқ бергандай бўлади журналистикада 18 йиллик стажга эканлигини писанда қилган матбуот котиби.

Эринмаганлар унинг “словесный понос»ини мана бу ҳавола орқали ўқиб олишлари мумкин. 

Албатта, Элтузга жавоб ёзиш Жамолиддин Қаландаровнинг ўзидан эмас, бундай топшириқ шахсан вазир жанобларининг ўзидан чиқаётганини тахмин қилиш мумкин. Аммо, матбуот котиби тош отдими, жавобини ҳам чидаб эшитсин.

Гап бундоқ Жамолиддин Қаландаров!

Элтуз вазир Беҳзод Мусаевнинг шахсий ҳаётини муҳокама қилмади – ўлган бувиси, ёки бола-чақасини қарғамади. Зеро биз қарғашни Док 1 Макс сабабли нобуд бўлган 65 боланинг ота-онасига ҳавола қилдик. Ҳозир гап Беҳзод Мусаевнинг коррупцион ҳаракатлари ҳақида.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таъмирталаб бўлмаган бир бинонинг ремонти учун 5 миллион долларни туя қилганини қандай инкор қилади? Ҳаражатлар сметасини тақдим қилоладими?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ишчиларининг даромадини mygov.uz сайтидан текшириб олиш мумкин.

Мўмай ойлик ва рағбатлантириш фақат бир гуруҳ ходимларга ёзилган. Бунинг нимаси туҳмат?

Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири бўлган даврда Док1 Макс дан заҳарланган қоракўзлар ҳақида ҳам Элтуз уйдирма тўқиганми?

Агар шу фожиа Японияда юз берганда соғлиқни сақлаш вазири тиз чўкиб, Халқдан узр сўрарди. Номусига чидолмасдан ҳовлисининг четида ўзини харакири қиларди. Бизда эса Беҳзод Мусаев бет нимаю, кет нима деб, бошқа вазирликда қўним топди.

Камбағалликни қисқартириш керак, қашшоқларимиз жуда кўп деб тан олиб турган юрт учун 5 миллион доллар пулни фойдаланишга тайёр бир бинонинг ремонтига совуриш – бу юмшоқ айтганда увол, қаттиқ қилиб айтганда жиноят эмасми?

Коррупцияга ботгани кундек равшан вазирлик бугун ўғриликни фош қилган Элтузни айблаяпти.

Абсурднинг энг юқори чўққиси – Ватанни сотиб, еб-битираётган, камига Док1 Макс ишида сувдан қуп-қуруқ чиққан Беҳзод Мусаев ва унинг командаси Элтузга журналистлик этикасидан сабоқ беряпти.

Юзинг параллелепипед бўлса кўзгудан ўпкалама. Элтуз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидаги ноҳақликларга кўзгу тутишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
4 march 2022
Таниқли америкалик рус иқтисодчисининг башоратлари.Тез орада россияликлар кундалик эҳтиёж моллар танқислигига рўбарў бўла бошлашади.Россия иқтисодиёти жаҳон савдосига қаттиқ мослашган. ...
17 january 2017
17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган. Шу ...
27 august 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мурожаат Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарё вилоятидан. Қишлоқ аҳолиси ...
30 december 2025
Амалсиз илм — мевасиз дарахтга ўхшайди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...