Асосий мавзулар
17 july 2024

Туркияда ўзбек аёлларини фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ аъзолари ушланди

Туркиянинг Кония шаҳрида хорижлик аёлларни суратга олиб, каталог яратиб фоҳишаликка мажбурлаган, кечаси 5-6 минг лира эвазига харидор топаётган тармоққа қарши “Пиёда” номли амалиёт ўтказилган. 

3 ойлик кузатувдан сўнг ўтказилган амалиётда 5 киши қўлга олинган ва 3 киши яшаш жойини тарк этмаслик шарти билан озод қилинган. 

Жиноий тўда қурбонлари бўлган 24 нафар, асосан ўзбекистонлик аёллар депортация қилинди.

Шубҳали шахсларнинг аёлларни суратга олгани, каталог яратгани,  интернет саҳифаларида чоп этгани, кечасига 5-6 минг лиралик харидор топгани ва танланган аёлларни такси билан учрашув жойига жўнатгани аниқланган.

Гумонланувчилар уйида тинтув ўтказилганида 1 дона ов милтиғи, 50 дона наркотик таблетка, 25 минг 660 доллар, 95 минг 205 лира, 70 минг ўзбек сўми ҳамда тилла сирға ва билагузуклар топилган. Элтуз Ўзбекистон ҳамда ўзбеклар билан боғлиқ одам савдоси ва бошқа жиноятларга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
6 june 2016
Ўқувчиларимизга маълуму машҳур Қуддус Аъзамовнинг навбатдаги бир кўрсатуви «Тинчлик учун курашмоқ керак» мавзусига бағишланди. Ана ток шоу, мана ток ...
10 november 2023
РТ: Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. МС: Ëши улли, ëши киччи, мўччи ойбикалар ничиксизлар. Хўжик биррилар… РТ: Матчонбой, одамлар ...
10 january 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 6 январ куни Жиззах шаҳридаги “Умид А” фермер хўжалиги рахбари Алижон Камолов ўзини аввалига милиция ходими ...
11 october 2017
Бобомурод иши, нўноқ режиссер саҳналаштирган, бироқ чинакам жаллодлар иштирокидаги қонли театрни эслатади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ мулозими, ҳозирда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...