Асосий мавзулар
20 july 2024

Бахти Ташкентский ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 19 июль куни жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг яқинлари дохил 37 нафар судланувчига нисбатан ўз ҳукмини очиқлади.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича айбдор деб топилган Бахтиёр Қудратуллаев, суд ҳукмига кўра, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Аввалроқ прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган “Бахти Ташкентский”га 20 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраганди.
53 ёшни қоралаган Бахтиёр Қудратуллаев ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган эди. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва 15 суткага қамалган.
Декабрь ойи бошида Тошкент шаҳар ИИББ Бахтиёр Қудратуллаев 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисмида (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) ҳам гумонланаётганини билдирганди.
“Бахти Ташкентский” ва яна 36 кишининг жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 3 июнида Юнусобод туман суди биносида бошланган эди.

Тағин ўқинг
15 october 2025
Туркияда туркий давлатлар ватандошларини ишга жойлаштиришни тубдан соддалаштирувчи ҳужжат қабул қилинди. Туркиянинг расмий нашри бўлган «Resmî Gazete»да билдирилишича, 2025 ...
6 january 2026
Мен Николас Мадуро ҳақида нимадир ёзишни жуда хоҳлаган эдим, лекин аввало шундан бошлайманки, Ўзбекистон уни Венесуэланинг қонуний ва легитим ...
14 september 2016
Ўзбекистонда Конституция топталди – яна бир бор унинг арзимас қоғозлар таҳлами эканига ишора берилди. Айни ҳолатни акс эттирган рассом ...
20 march 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Мурод Муҳаммад Дўст билан бизнинг йўлларимиз айрилган эди. Мен Каримовга муxолиф кампда, Мурод эса Каримов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...