Асосий мавзулар
27 july 2024

Шерали Комилов нега қамалди?

Бундан бир неча кун муқаддам Шерали Комилов қўлга олигани ҳақида хабар берган эдик.

Шерали Комиловга жиноят кодексининг 168, 140 ва 139 моддалари бўйича айблов эълон қилинган.

Блогер Шерали Комилов 2023 йилнинг 10 август куни Facebook ва YouTube тармоқларида Қарши шаҳри ички ишлар бошқармаси тергов бўлими бошлиғи Ҳалимов Лочинбекни ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини топтаганликда айбланди.

Шунингдек, Шерали Комилов 2021 йил фуқаро Қурбонов Хушназардан «сизнинг уй масалангизни ўзим ҳал қилиб бераман» деб, 6 миллион 240 минг сўм олиб ўз манфаати учун ишлатиб юборганлиги таъкидланмоқда.

Бир неча йиллар давомида Комилов бу фуқаро билан нега ўзаро келишиб олмаганлиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Блогер Шерали Комилов устидан кўрсатма бериш учун бир неча блогер фаолларга босим қилингани Элтузга маълум. Улар терговга чақирилмоқда ва Комиловга қарши кўрсатма беришга мажбурланмоқда.

Шерали Комилов қўлга олингунга қадар Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қарашли Дўрмон ижод уйининг 8 коттежида яшаб келган. Ушбу манзилда тергов-тинтув ишлари олиб борилади.

Айрим диний блогерлар ва фаоллар Шерали Комилов уламоларни танқид қилгани учун қўлга олинди деган фаразларни илгари сурди. Англашилганидек, Шерали Комилов диний конфликтлари учун эмас, ички ишлар ходимига нисбатан туҳмат, ҳақорат ва фирибгарликда айбланяпти.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ички ишлар ходими Шерали Комилов июн ойида Озодлик учун интервью бериб қамоқхонада маҳбусларнинг ўлаётганида ҳуқуқ-тартибот органларини айблаган эди.

Элтуз Ўзбекистонда блогерларга қилинаётган босимларга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. 

Тағин ўқинг
28 december 2025
Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.
17 september 2025
«Olmazor City» турар-жой мажмуасида  иккинчи хотин сифатида  имом никоҳи асосида яшаб келган хотин икки фарзандини 4-қаватдан ташлаб, ўзини 8-қаватдан ...
25 january 2021
AҚШ президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан аввал Ўзбекистондаги Қарши шаҳри яқинида жойлашган Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган ҳарбийларга тўлиқ ...
25 december 2025
Муҳаммад Солиҳ ИККИНЧИ МАРТА ЭЪЛОН ЭТИЛГАН МУСТАҚИЛЛИК Ислом Каримов бошчилигидаги руспараст коммунистлар ЭРК партияси талабини қабул қилиб, 29 август ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...