Асосий мавзулар
26 november 2024

Яҳудий раввинини ўлдирган уч ўзбек БААда қўлга олинди

Бирлашган Aраб Амирликлари расмийлари душанба куни бу мамлакатда яҳудий раввинини ўлдиришда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлади. Айтилишича, улар Ўзбекистондан бўлган.

Гумонланувчилар якшанба куни БААдаги 28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади хавфсизлик хизмати томонидан топилганидан сўнг қўлга олинган.

«Ҳокимиятдагилар уч жиноятчи шахсининг барчаси ўзбек миллатига мансублигини ошкор қилди», — дейилади БАА ички ишлар вазирлигининг баёнотида.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, 28 ёшли Маҳмуджон Абдураҳим ва 33 ёшли Азизбек Камилович сифатида номланган.

Вазирлик, жиноят тафсилоти, ҳолатлари ва сабабларини аниқлаш учун зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Исроил расмийлари буни антисемитизмга асосланган ва «террорчилик» ҳужуми деб аташди.

Кўп миллатли ва мусулмон аҳолиси устун бўлган Бирлашган Араб Амирликлари хавфсизлик, барқарорлик ва диний бағрикенглиги билан танилган.

Коган БААдаги бутун дунёда машҳур бўлган «Ҳабад ҳасид» ҳаракати вакили эди.

БАА 2020 йилда АҚШ воситачилигидаги Абраҳам келишувлари доирасида Баҳрайн ва Марокаш билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирган эди.

БААда яшаётган яҳудийлар сони аниқ эмас, аммо Исроил расмийлари Франс Прессга берган маълумотга кўра, ушбу Форс кўрфази мамлакатида тахминан 2000 га яқин исроилликлар бор ва яҳудийлар жамиятининг сони шу кўрсаткичдан икки баробаргача кўп бўлиши мумкин.

Элтуз ҳорижда яшаётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ воқеа ва ҳодисаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
24 january 2024
Журналистика факультети ректори Шерзод Қудратхўжа русларга қадар ўзбек миллати ва давлатчилиги йўқ деб чиққан рус шовинисти Смолиннинг иддаоларига қарши ...
23 september 2020
Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов уч ой олдин янги партия тузиш пайига тушгандан буён унга кўринмас кучлар томонидан ...
16 september 2021
Ўзбекистонда турк сармояси асосида ишлайдиган тўқимачилик ширкатининг собиқ раҳбари¸ 60 ёшли турк ватандоши Нажат Тайланли “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ...
17 june 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...