Асосий мавзулар
24 november 2024

Алламжоновга суиқасдда гумонланган шахс Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди

Элтуз сал илгари хабар қилганидек,  Комил Алламжоновга қилинган суиқасд ва ҳукумат таркибидаги «тозалашлар» ҳали ҳам давом этмоқда.

Хусусан суиқасдда гумонланган Жавлон Юнусов Жанубий Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, қидирувда бўлган Қозоғистондаги яна бир шахснинг манзили аниқланди.

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу жиноятга алоқадор айбланувчилардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Шунингдек, қидирувда бўлган яна бир айбланувчи К.С. Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг билан ҳам тергов жараёнлари давом эттирилган.

Ҳодиса доирасида олиб борилган тергов ишлари жараёнида ҳодиса содир бўлган жой ҳамда айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналар кўздан кечирилган. Шунингдек, улар истиқомат қилган хонадонларда тинтув ўтказилиб, ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинган.

Тезкор қидирув натижасида жиноятга алоқадор бўлган 7 нафар шахс аниқланган бўлиб, улардан 5 нафари қамоққа олинган Яна 2 нафарга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Элтуз Ўзбекистон олий ҳокимияти бўғинларидаги ўзгаришларга доир воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, кўрсатувларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
4 february 2022
Ўзбекистондаги кадрлар алмашуви кишини сергаклантиради. 20 йиллик шартли қамоққа ҳукм этилган Козим Тўлаганов ҳокимият тизимига қайтди. Корруцияга алоқадор Абдулла ...
22 february 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
9 november 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти раҳбарлари бундай деб ўйламайди. ...
11 december 2025
Эндиликда квартира, машина, спиртли ичимликлар ва 25 млн сўмдан қиммат сувни Ўзбекистонда фақат карта ёки рақамли банк тизими орқали ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...