Асосий мавзулар
24 july 2025

АНГРЕНДА 4 ЭРКАК ВОЯГА ЕТМАГАН ҚИЗНИ ЗЎРЛАДИ

Ўзбекистон педофилия ва жинсий зўровонлик, гендер тенгсизлиги авж олган давлатга айлангани кундан кунга очиқроқ намоён бўлмоқда. Ўзбекистондан сўнгги хабарлар, Хоразмда кап катта бир хотин томонидан набирасидай келадиган қизнинг сазойи қилиниши, Андижонда эса эса рўмол ўраган бир тўда аёллар томонидан яна бир қизнинг самосуд қилиниб сочи олиниши каби холатлар фикримизга яққол мисол бўла олади. Кейинги хабар эcа Ангрен шаҳридан. Тўрт нафар эркак вояга етмаган қизни зўрлади.

Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ангрен шаҳрида вояга етмаган 14 яшар қизни 4 киши мунтазам равишда зўрлаб келгани, уларнинг бир нафари вояга етмаган шахс эканлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Болалар омбудсмани назоратга олган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 май куни жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов жараёни устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

«Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан олиб борилаётган иш юритуви бўйича кузатувни олиб бормоқда. Шу билан бирга, жабрланувчи қизга тегишли процессуал ҳуқуқлар кафолатланганлигини таъминлаш масаласи ҳам доимий мониторингда,» – дейилади хабарда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур ҳолатни алоҳида назоратга олган. Агентликнинг ҳудудий «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари жабрланган болани ҳимоялаш ва реабилитация қилиш юзасидан ўз вақтида комплекс чораларни кўрмоқда.

Вояга етмаганларга барча зарурий ҳимоя чоралари, жумладан, психологик ёрдам, ижтимоий маслаҳат ва тиббий йўналтиришлар кўрсатилди. Марказ мутахассислари бола ва унинг оиласи билан тизимли равишда иш олиб бормоқда.

Қиз ҳозирда бронхопневмания ва анемия ташхиси билан касалхонада даволанмоқда.

Элтуз Ўзбекистондаги педофилия, жинсий зўровонлик, сексизм ва гендер тенгсизлигига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
15 january 2018
Президент Мирзиёев 10 январь куни ўзбек элчилари билан ўтказган йиғилишида элчихона ходимлари ортидан пойлаб юрадиган «мурда»ларни қайтариб олишини айтди. ...
1 june 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
12 april 2021
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчига 2 баҳо қўйгани учун шогирдининг қариндошлари томонидан калтакланди. ...
7 october 2020
Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...