Асосий мавзулар
5 august 2025

КЎКДАЛАДАГИ ПОРТЛАШ ОРТИДА КИМЛАР ТУРИБДИ

Яқинда Қашқадарё вилояти Кукдала туманида аҳоли учун маиший газ балонларини тўлдирадиган заправкада содир бўлган портлаш ортидан, расмийлар чоп этган маълумотларга кўра, фожиа бўйича қўлга олинганлар орасида вилоятда янгидан тайинланган, газ соҳасига энди келган масъул шахс — “Худудгаз Қашқадарё” филиали суюлтирилган газ бўйича директор ўринбосари Соҳиб Жўраев ҳам бор. У бу лавозимда бор-йўғи бир йил ҳам ишламаган, қолаверса, бу вазифага ўз хоҳиши билан эмас, мажбур ҳолда ўтказилган.

Соҳиб Жўраев аввалроқ вилоятгазга раҳбарлик ҳам қилган ва бир неча ойдан сўнг ўз хоҳиши билан бу лавозимдан кетган. Энг қизиғи, портлаш содир бўлган заправка унга тегишли эмас, балки ноқонуний йўллар билан одамлардан тортиб олинган, “параллел” газ тарқатиш тизими орқали яширинча ишлаб келган объект бўлган.

Расмий ҳужжатларда заправка раҳбари сифатида Шокир Жовлиев кўрсатилган. Портлаш юз берган куни у ҳалок бўлган. Аммо, инсайдер маълумотларига қараганда, заправканинг ҳақиқий эгаси — ўша пайтда Россияда курортда дам олаётган, “Ҳудудгаз Қашқадарё”нинг бош муҳандиси Анвар Темиров бўлган. Унинг ҳамроҳи эса — яқинда Муборак туман ҳокими этиб тайинланган Ғолиб Муродовдир.

Бу икки шахс — Темиров ва Муродов — Қашқадарёдаги газ тизимини йиллар давомида шахсий мулкдек бошқариб келган, шу туфайли уларга на вилоят прокуратураси, на Бош прокуратура тенг кела олгани иддао қилинади. 

Бир неча минг миллиардлик талон-торожликлар уларнинг исмлари билан боғланмоқда. Ҳатто уларнинг яқинлари “қоғоздаги раҳбарлар” орқали ҳам тизимда назоратни сақлаб қолишмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Анвар Темировни қайта раҳбар этиб тайинлашга тўсқинлик қилган бўлса-да, у “яна бир айланма йўл” орқали — яъни Ғолиб Муродовнинг холасини ўғли Улуғбек Эрназаровни вилоятгазга раҳбар қилиб чиқаришга эришган.

Фожианинг яна бир қора сояси — портлаш содир бўлган заправкага на вилоятгаз, на энергетика инспекцияси техник ходимлари кириб текширув ўтказа олмаган. Назорат қилинмаган тизим охирида одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.

“Бу тизим фақат таниш-билишликка таяниб, виждонли кадрлар қўрқитилиб, мажбурий ариза ва исботсиз айбловлар билан четга сурилаётганини англатади. Ҳақиқий айбдорлар, эса ҳар галгидек соя остида қолмоқда,” дейди Элтузга маълумот берган инсайдер.

Шунингдек “Худудгаз” бошқаруви раиси Маъруфхон Ҳожаевдан умид катта эди, афсуски у кишига ҳам юқоридан босим бўлаётгани ҳақидаги маълумотлар ишчилар орасида тарқалган.

Республика раҳбарияти, Бош прокуратура ва Олий Назорат органлари фақат қоғозда эмас, асл ҳақиқат асосида текширув ўтказиши лозим.

Элтуз Ўзбекистонда юз бераётган коррупция холатлари ва энергетика танқислиги билан боғлиқ воқеаларни ёритишда давом этади.

Тағин ўқинг
20 september 2019
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги давлатга тегишли йўловчи ташиш транспорти ташкилотларининг кўрган зарарларини тўлаб бермоқда.  Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ...
31 july 2024
Швециядаги улфатлар таклифи билан якшанба кунги шашликхўрлик ўз ўзидан сиёсий мавзуга кўчди. Ва мен мезбонлар изни билан сухбатни Элтуз ...
5 june 2017
«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин ...
10 may 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 25-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...