Асосий мавзулар
8 august 2025

КОРРУПЦИЯ БОТҚОҒИДА ЧЎКАЁТГАН «ЎЗСУВТАЪМИНОТ» 

Элтуз таҳририятига келиб тушган маълумотга кўра “Ўзсувтаъминот” АЖда раҳбар алмашганидан кейин вазият яхшиланиш ўрнига баттар  ёмонлашган. 

2024 йил 6 июлда жамият раҳбарлигига тайинланган Сувонқулов Аҳмад Худайшукурович ҳақида жиддий иддаолар бор. Маълумотлар унинг олдинги меҳнат фаолиятига ҳам тегишли.

Ахборотларга кўра, Аҳмад Сувонқулов аввал «Ўзкоммунхизмат» агентлигида Осиё тараққиёт банки лойиҳалари билан ишлаган, кейин Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. Аммо айнан мазкур даврда қурилиш ва инвестиция дастурларида йўл қўйган жиддий камчиликлари сабаб ишдан бўшатилган.

Аҳмад Сувонқулов янги лавозимга тайинланиши билан «Ўзсувтаъминот» АЖда қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик авж олган. Сувонкулов ўзининг «ишончли» эски танишларини «Ўзсувтаъминот»га ишга жойлаштирган — иддаоларга кўра, бу шахслар унга пора етказиб бериш билан шуғулланиб келган.

Маълумотларга қараганда, у айрим ходимларга ва ўзига ойлик устама, рағбатлантириш, мукофотлар бериб жамият маблағини совуради. Раҳбар ва унинг яқинлари катта-катта ойлик олиб юрган бир пайтда, вилоятлардаги оддий ходимлар ойлаб иш ҳақи олмаётгани ҳақида шикоятлар бор. Элтуз таҳририятида устама ва бошқа тўловлар ҳақидаги буйруқларнинг нусхалари мавжуд.

Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва ускуналар тўғридан тўғри Сувонқуловга тегишли ёки у билан боғлиқ компаниялар орқали келтириляпти. Барча шартномалар келишилган «фоиз» асосида амалга оширилаётгани таъкидланмоқда

Шунингдек, Сурхондарёда туғилиб ўсган раҳбар, айни пайтда ҳар ҳафта «Ўзсувтаъминот»нинг махсус техникаларини ўз маҳалласи кўчаларини ювишга мажбурлаяпти, дейилади мурожаатда.

Энг жиддий айбловлардан бири — халқаро молия институтлари маблағлари билан боғлиқ тендерлардаги коррупция ҳолатлари. Жумладан, Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган Гулистон–Янгиер сув қувури лойиҳаси тендер талабларга жавоб бермаган JV TANA Energe ва Effective Engineering МЧЖга 5% пора эвазига берилди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари билан амалга оширилаётган Хоразмдаги лойиҳа ҳам 5% келишув билан бошқа консорциумга берилгани, 500 минг долларлик пора масаласи юзасидан келишув амалга оширилгани қайд этилган шикоятда.

Ушбу пора операцияси жараёнида ЕРТБ раҳбарларидан бири бўлган Холмухамедов Мухаммадшокир қўлга тушган, кейинчалик эса Сувонқулов билан ораларидаги келишувлар фош бўлишидан қўрқиб, қочиб кетган ва ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувда.

Сувонкулов Аҳмад Худайшукуровичга қўйилаётган барча айбловлар юзасидан «Ўзсувтаъминот» АЖ, Сув ва санитария соҳаси бўйича назорат органлари, шунингдек Прокуратура ва Антикоррупция агентлигининг расмий баёнотларини кутиб қоламиз.

Тағин ўқинг
27 september 2018
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси терговчиларидан бирининг “Элтуз”га маълум қилишича, Пскентда жазони ўтаётган 55 яшар Журъат Мелиқуловга ҳужум қилишга ...
16 february 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўнлаб фермер, боғбон ва деҳқонлар ҳокимлик томонидан имзоланган ер билан боғлиқ ҳужжатларни ноқонуний, дея иддао ...
3 july 2025
Мабодо кимдир АҚШда полицияни ўлдирса, қиëмат қўпган бўларди. АҚШ худудидаги хар бир полиция ходими бу қотилни ушлаб пешанасидан отишни ...
4 may 2016
Eltuz.com маҳаллий қўшиқчи ва санъаткорларни турли чегаралардан чиқмасликка даъват қилиб келаётган ўзбек мулозимлари ҳажв этилган рассом Тузнинг янги карикатурасини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...