UzPoster
12 august 2025

Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳокимият мигрантлар учун меҳнат чекловларини кучайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Эндиликда уларга шаҳарда курьерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳам ман этилади. Бу қарор етказиб бериш хизматлари нархининг 20% гача ошишига сабаб бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

11 август, душанба куни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов хорижий фуқароларни курьерлик хизматига жалб қилишни чеклаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Гап патент асосида ишловчи мигрантлар ҳақида кетмоқда.

Такси соҳасидаги мавжуд чекловларга энди курьерлик хизмати билан боғлиқ бўлган фаолият турлари ҳам қўшилди. Бунга курьерлик (ОКВЭД 53.20.3), турли транспорт воситаларида курьерлик хизмати (ОКВЭД 53.20.31), уйга овқат етказиб бериш (ОКВЭД 53.20.32) ва бошқа курьерлик фаолияти (ОКВЭД 53.20.39) киради.

Ҳокимиятнинг расмий позицияси

Ҳокимиятнинг расмий баёнотига кўра, «етказиб бериш соҳаси фаол ривожланмоқда, аммо бу норасмий ва назорат қилинмайдиган бандликнинг катта ҳажмини келтириб чиқармоқда. Қабул қилинган қарор ноқонуний меҳнатга қарши курашиш, курьерлик соҳасидаги хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, Россия фуқаролари, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган. Статистикага кўра, хорижий курьерлар умумий ишчилар сонининг жуда кичик қисмини ташкил этади, шу сабабли бу чора етказиб бериш бозорининг барқарорлигига таъсир қилмайди», — дейилади хабарда.

Бозор иштирокчилари норози

Такси бозоридаги тақиқларга ўхшаб, янги қоидаларга мослашиш учун курьерлик хизмати билан шуғулланувчи компанияларга уч ойлик ўтиш даври берилган. «Деловой Петербург» нашрининг ёзишича, Смольний қарори бизнес учун кутилмаган бўлди. Компаниялар мигрант курьерларга тақиқ қўйилмайди, деб умид қилишаётган эди. Бунгача ҳам улар учун тезлик чеклови, ташқи кўринишга талаблар ва шахсий мобиллик воситаларида ҳаракатланиш учун тақиқланган ҳудудлар жорий этилган эди. Шаҳарнинг 18 та туманида, жумладан, барча яшил ҳудудларда бундай чекловлар мавжуд. Бизнес ҳали бу чекловларга мослашиб улгурмаган бўлса-да, янги қоидаларни бузганлик учун жарималар аллақачон ёзилмоқда.

Тағин ўқинг
14 may 2024
Анорбанк мижози муаммоси ечилди, имтиёздан марҳум оқ олтинлик фермерлар ғазабда, деновда канализация ахлати ариққа оқизилмоқда, ғузорликлар эса ҳокимнинг лой ...
3 april 2019
Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин ...
21 february 2021
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида ...
3 april 2015
Ислом Каримов режими ўзининг алоҳида аёлларига эга. Уларнинг отрядлари бугунги кунда ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга уринганларнинг абжағини чиқармоқда. Бироқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...