Асосий мавзулар
22 august 2025

Самарқанд аэропортида ёнғин юз берди

2025 йил 19 август куни Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Ҳодиса Президент терминали олдида, метеорологик ускуна яқинида электр монтаж ишлари пайтида рўй берган.

Аэропорт директори Шодибек Қўчқоровнинг Президент ташрифи учун шошма-шошар тайёргарлиги бу фалокатга олиб келгани айтилмоқда. Электр хизмати ходимлари неча бор хавф ҳақида оғзаки огоҳлантирганига қарамай, қуриган ўт-ўлан устида бурчакли электр арра (болгарка) ишлатилган. 

Ҳароратдан чиққан учқун алангаланиб, олов «Браво» майдонидан «Чарли» томонга қадар — тахминан 600 метрга тарқалган.

Гувоҳларга кўра, воқеа жойида парвоз хавфсизлиги инспектори Умид Раҳматуллаев ҳам бўлган. Аммо ёнғин ўчириш кечикқани учун инфратузилмага катта моддий зарар етган.

Аэропорт директори оловни ўчиришга жалб қилинган ишчилар ва ўт ўчирувчиларнинг телефонларини йиғиб олиб, ҳодисанинг расмга олинишига йўл қўймаган, дейди Элтуз инсайдери. Унинг билдиришича бу нафақат ходимлар ва йўловчилар ҳаётига таҳдид солди, балки бутун аэропорт хавфсизлигини издан чиқарди.

Энди эса директор ўзини оқлаш учун ҳамма айбни оддий ишчи — Зафар Гапиров зиммасига ағдаргани айтилмоқда.

Элтуз манбасига кўра, шу ҳолатдан сўнг Президентга шикоят аризаси юборилган. Аризада Шодибек Қўчқоровнинг ноқонуний ҳаракатлари, хавфсизлик қоидаларига риоя этмагани ва аэропортдаги беқарор бошқаруви кескин қораланган.

Самарқанд аэропортидаги хавфсизлик қоидаларини бузган раҳбар жазоланадими ёки одатдагидек «чиройли ҳисоботлар» фонида айблар ювилиб кетадими?

Элтуз Ўзбекистонда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша қилгани ва таассуротлари ҳақида ...
12 october 2025
Америка Урушни ўрганиш институти Ай Эс Даблю Москва «Нол фаза» деб аталувчи босқичга — Альянс билан тўқнашув тайёргарлик босқичига ...
5 may 2015
Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.  Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги ...
30 november 2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт тизимини тубдан қайта қуришга қаратилган топшириғи ортидан ҳали касбини тўлиқ эгаллаб улгурмаган талабалар гўёки амалиёт ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...